Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  3336
  •  11.06.2021 09:03

Ўзбекистонлик тиктокер лайк учун 26 йиллик қабрни кавлади (+видео)

Сўнгги пайтларда зарарли вирус каби тарқалган TikTok ижтимоий тармоғи ёшлар орасида кераксиз иллатларни тарқатмоқда. Шулардан яна бири ҳақида Aniq.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Мазкур ижтимоий тармоқ домига илинганлар лайк учун, ўзларининг таъбири билан айтганда «подписка» учун дуч келган аҳмоқгарчиликка қўл уришмоқда. Мана, қуйидаги лавҳада йигитлар 1995 йили дафн этилган марҳумнинг қабрини оча бошлашган:

Аввалроқ Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлаган эди. Ундан олдинроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «ТикТокерларни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак!»лигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек фарзанди забт этган. Мусулмон давлатлардан бири эса TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган.

ЎҚИНГ: «TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!