Ўзбекистонликлар энг кўп қайси эможидан фойдаланишади?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси эможидан фойдаланишади?

Онлайн матнли мулоқот вақтда эможилар ўз хиссиётларимизни суҳбатдошимизга билдиришга катта ёрдам беради. Маълум бўлишича, бугунги кунда 3663 та эможи мавжуд бўлиб, Crossword-Solver ўтказган тадқиқотларга кўра, "қувонч кўз ёшлари юзи" ёҳуд "йиғлаб кулаётган юз" эможиси дунё бўйлаб 75 мамлакатларда энг кўп ишлатиладиган деб топилган. Шунингдек, кўплаб мамлакатларда одамлар ана шу кулаётганлигини ифодалаб берадиган эможидан ёки ёқтиришни билдирадиган қизил юрак эможисидан фойдаланишар экан.

Эможиларнинг глобал ишлатилишига қараб ўлчамларда кўрсатилган график визуализацияси. Муаллиф: crossword-solver.io

 

2022 йил феврал ойига кўра, 9 миллион геотвитлар ёрдамида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги Ўзбекистон, Қирғизистон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ,Туркия, Яман мамлакатларида яшовчилар ижтимоий тармоқларда энг кўп "кулаётган", Афғонистон, БАА, Оман, Иордания, Исроил, Лебанон, Сурия мамлакатларидагилар эса қизил юрак эможиларини ишлатишади. Шунингдек, Туркманистон, Тожикистон ва қатарликлар ўз байроқлари эможисидан энг кўп фойдаланишса, Қозоғистонда пушти юрак, Қувайтда эса "қадаш" эможиси энг машҳур ҳисобланади.

Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида энг кўп ишлатиладиган эможилар. Муаллиф: crossword-solver.io

 

Саудия Арабистонида эса бирон кимга қизил юрак эможисини юбориш "безорилик" деб ҳисобланар ва бу учун жиноятчи 100,000 Саудия риялида ($26,650) жаримага тортилиши ёки икки йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин экан. Шунинг учун, саудияликлар оқ юрак эможисидан энг кўп фойдаланишади ва мамлакат дунёдаги ягона "оқ юрак" эможиси қироли ҳисобланади.

Мамлакатларда энг кўп ишлатиладиган эможилар. Муаллиф: crossword-solver.io

 

Дунё бўйлаб қолган мамлакатларнинг айримлари миллий ғурур билан ўзларининг байроқлари эможисини бошқаларидан устун кўрса, айримларида илтимос (ёки ибодат), йиғлаётган юз ёки ерга юмалаб кулиш энг таниқли ҳисобланади. Японлар "ёрқин учқунлар"дан, лаосликлар эса "юракчали юз" эможисидан фойдаланишлари билан бошқалардан ажраб туришади. Лекин ҳеч қайси эможи кулаётган юз ва қизил юрак эможиси каби энг кўп тарқалмаган.

ЎҚИНГ: Энди чет тилларини ўрганишга ҳожат йўқ!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!