Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни ягона инфографика шаклида

  •   DiMaX
  •  2801
  •  28.03.2019 14:18

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни ягона инфографика шаклида

Эсингизда бўлса, мамлакатимизнинг жаҳон рейтингларидаги ўрнини ёритувчи портал яратилиши ҳақида ёзган эдик. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги шу йўналишдаги маълумотлар инфографика шаклида тақдим этилганини маълум қилди.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев Қарорига кўра, Ўзбекистонда яна битта портал ишга тушади

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имиджини яратиш, халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, бу борадаги ишларни тўғри ташкил этиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Қабул қилинаётган чора-тадбирларга қарамасдан мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш имконини берадиган қатор соҳаларда ислоҳотларни баҳолашнинг комплекс тизими мавжуд эмас.

Бу ҳолат эса халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш, тегишли вазирлик ва идораларда маълумотлар базасини шакллантириш, шу билан бирга, ҳамкор мамлакатларнинг тавсиялари ва ижобий тажрибасини – халқаро рейтинг методикасини ўзлаштириш ишларига тўсқинлик қилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк инновацион QR-кодли шеърий тўплам нашр этилди

Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 25 февралдаги қарори асосида ушбу соҳани тартибга солиш, мазкур йўналишдаги ишларни сифатли ва тизимли ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси яратилди.

Ушбу қарор ижроси доирасида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг асосий халқаро рейтингларда тутган ўрнини ўрганиб бормоқда.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг таҳлиллари доирасида юртимизнинг дунё рейтингларидаги ҳолати умумлаштирилиб, ягона инфографика кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Қуйидаги инфографикада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар келтирилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, унда Ўзбекистоннинг 17 та муҳим халқаро индекслардаги бугунги ҳолати акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Speedtest: Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингда юқорилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!