«Ўзбектелеком»: 1 январдан нархлар 56 минг сўмгача пасаймоқда!

  •   DiMaX
  •  3752
  •  25.12.2019 07:00

«Ўзбектелеком»: 1 январдан нархлар 56 минг сўмгача пасаймоқда!

24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди. Компания 2019 йилда қилинган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида журналистларга маълумот берди, деб ёзади «Xabar» нашри.

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Маълумот берилишича, 2019 йил давомида компаниянинг Халқаро пакетли коммутация марказига уланган провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/сония учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан эса мазкур тариф 56 минг сўмгача (20 фоизга) пасайиши кутилмоқда!

Ўзбекистонда 2019 йилда интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 бараварга арзонлашди ва симли интернет тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли 2 бараварга ошди, дейилади компания берган маълумотда.

ЎҚИНГ: Интернет тезлиги нега кўрсатилганидан паст? «Ўзбектелеком» расман изоҳ берди!

«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда аҳоли учун энг юқори — 100 Мбит/сония тезликдаги тариф режасини тақдим этмоқда. Интернет нархи эса 3,5 баравардан зиёдга камайган.

Диаграмма: «Xabar»

Солиштириш учун: 2018 йилда компаниянинг энг юқори  тезликдаги тариф режаси 20 Мбит/сониядан ошмаган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.