«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ТОП-ўнликка кирди

  •   DiMaX
  •  399
  •  10.02.2021 16:03

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ТОП-ўнликка кирди

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маълумотларига кўра, 2020 йил сарҳисоби натижасида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси республика бўйича энг кўп солиқ тушумларни амалга оширган йирик солиқ тўловчилар ўртасида жой олди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Умумий бюджетга келиб тушган солиқ тушумлардан Миллий алоқа операторинг улуши 2 фоизга тенг келди. Бу эса «Ўзбектелеком» АКнинг маҳаллий АКТ бозорида аҳамиятли ўрнини эгаллаши ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётганидан далолат беради.

Демак, 2020 йилда энг кўп солиқ тўлаганлар ТОП-ўнталиги:

  1. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси
  2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ
  3. «Ўзтрансгаз» АЖ
  4. «Ўзбекнефтгаз» АЖ
  5. «ЎЗБАТ» АЖ ҚК
  6. «Лукоил»
  7. «Ўзавто Моторс» АЖ
  8. «Ўзбектелеком» АЖ
  9. «Ҳудудгазтаъминот» AЖ
  10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ўтган 2020 йил якунларига кўра, республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 триллион сўмни ташкил этган. Шундан 67,7 триллион сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.

ЎҚИНГ: Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!