«Ўзбектелеком» арзон UZCLOUD.UZ видеоконференц-алоқа платформасини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1760
  •  10.11.2020 14:50

«Ўзбектелеком» арзон UZCLOUD.UZ видеоконференц-алоқа платформасини тақдим этди

Онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун UZTELECOM маълумотлар маркази базасида видеоконференциялар учун қулай ва кўп тармоқли платформа хизматларини таклиф этади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу хизмат маҳаллий «Uz-IX» ва «TAS-IX» тармоқларида ташкил этилган бўлиб, хизматларнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади, дейилади «Ўзбектелеком» сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: TAS-IX учун тўпламлар: нарх ўзгармасдан, мегабайтлар кўпаймоқда!

Булутли UZCLOUD.UZ видео-конференц-алоқа хизматларининг функционал имкониятлари жуда ҳам хилма-хил ва бу эса буюртмачига осонлик билан Онлайн-дарс, Онлайн-офис ҳамда Онлайн-конференция хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас! Компания фойдаланувчилар учун қулай ва арзон тариф режаларини ҳам таклиф этади:

  • Ҳар бир тариф режа учун конференциянинг давомийлиги чекланмаган ва 5 ГБ ҳажмдаги булутли маълумотларни сақлаш жойи тақдим этилади.

Бунда:

  • Конференция ташкилотчиси видеоконференцияни бошқариш бўйича барча ҳуқуқларга эга.
  • Иштирокчилар тенг ҳуқуқли равишда мулоқот қилиш, иш столини намойиш этиш ва конференция ташкилотчиси томонидан рухсат этилган ҳар қандай функциялардан фойдаланишлари мумкин.
  • Бошловчининг видеоси барча конференция иштирокчиларига видеоойналарда узатилади.
  • Файллар ва конференцияни ёзиб олиш учун диск майдони тақдим этилади.
  • Барча тариф режаларида конференцияни ёзиб олиш ҳажми тариф режаси бўйича рухсат этилган ҳажмдан ошиб кетган ҳолларда, конференция ёзувини 24 соат давомида юклаб олиш мумкин бўлади. 24 соат ўтгач, ёзув ўчирилади.

ЎҚИНГ: «Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этади!

«Қулай видео-конференц-алоқа» акциясида иштирок этинг ва хизматларни тўлиқ 30 КУН БEПУЛ синовдан ўтказинг!

Муайян мижозлар видео-конференц-алоқа платформасининг имкониятлари ва сифатини синаб кўришлари учун, UZTELECOM 2020 йил 30 ноябрга қадар «Қулай видео-конференц-алоқа» махсус акциясини ўтказмоқда.

Акция доирасида «БEПУЛ ОНЛАЙН-ДАРС» ва «БEПУЛ ОНЛАЙН-ОФИС» тариф режаларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Акцияли тариф режалардаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, https://uzcloud.uz саҳифасида рўйхатдан ўтган барча жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.

«БEПУЛ ОНЛАЙН-ДАРС» акцияли тарифи бўйича 40 нафаргача ўқувчилар иштирокида 30 кун давомида БEПУЛ видеоконференция ўтказиш имконияти тақдим этилади. Шу билан биргаликда, конференция давомийлиги чекланмаган ва 1 ГБ ҳажмдаги булутли маълумотларни сақлаш жойи тақдим этилади.

Бизнес учун махсус «БEПУЛ ОНЛАЙН-ОФИС» акцияли тариф режаси жорий этилди, бунда 30 кун давомида 4 нафар ходимгача видео-конференция ўтказиш имконияти мутлақо бепул тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, конференция давомийлиги чекланмаган ва 1ГБ ҳажмдаги булутли маълумотларни сақлаш жойи тақдим этилади.

Иштирокчилар учун ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш зарур эмас – энг фойдали функциялар ҳамда имкониятлардан фойдаланиб қолинг!

Тугмани бир босиш билан видео-учрашувларни ўтказинг. Арзон, хавфсиз, қулай!

Батафсил маълумот https://uzcloud.uz сайтида.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!