«Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

  •   DiMaX
  •  4880
  •  09.07.2020 10:42

«Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

Вақти-вақти билан мобил алоқа абонентларига нотўғри маълумотлар улашувчи спам-хабарлар тарқалиб туради. UZTELECOM ўз расмий сайти орқали навбатдаги спамдан огоҳлантирди.

ЎҚИНГ: Бугун ҳеч кимнинг туғилган куни эмас! Буни ҳаммага тарқатинг ва «бонус»га эга бўлинг!

Хабарга кўра, сўнгги кунларда интернет тармоғида қуйидаги мазмундаги хабар тарқалиши кузатилмоқда:

Bugun soat 6:00 dan 20:00 gacha Ucell, Beeline va Uzmobiledan akciya bolip otadi. Buni 3 ta gruppaga tarqating. Yarim soattan keyin 40000GB ga ega bolasiz. *999# terip GB tekshirip koring

Мазкур хабар спам ҳисобланади. Сиздан ҳар хил манбалардан келадиган бундай хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз! Компаниянинг жорий акциялари ҳақидаги барча маълумотлар бизнинг uztelecom.uz расмий сайтимизда тақдим этилган.

Тушунганингиз учун раҳмат, дейилади «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси хабарида.

ЎҚИНГ: iPhone’ларда SMS-спамдан қутулишнинг осонгина йўли бор!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.