«Ўзбектелеком»: интернет тезлиги оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда

  •   DiMaX
  •  3473
  •  04.05.2019 17:46

«Ўзбектелеком»: интернет тезлиги оширилиб, нархлар пасайтирилмоқда

«Ўзбектелеком» АК томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ва абонентлар сонини ошириш, Интернетга уланишни янада юқори тезликда тақдим этишга йўналтирилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда акционерлик компаниясининг расмий сайти хабар берган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» янги тармоқни ишга туширди

Шу жумладан, хабарда қайд этилишича, 2019 йилнинг тўрт ойи мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

Линия кабел хўжаликларини техник меъёрда сақлаш мақсадида эскирган телефон тармоғи линияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 4 минг километрдан ортиқ турли сиғимдаги алоқа кабел маҳсулотлари янгиланди, Республиканинг барча ҳудудларида xDSL технологияси орқали тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари сифати кўрсаткичлари оширилди.

150 мингдан ортиқ сиғимга эга, тармоққа кенг полосали уланиш қурилмалари ўрнатилиши натижасида абонентларга FTTx технологиялари бўйича оптик алоқа линиялари орқали телекоммуникация хизматлари тақдим этилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 2 408 та кўп қаватли уйлар, 1 108 та умумтаълим мактаблари замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминланди.

«Ўзбектелеком» АК томонидан 2019 йил бошидан аҳоли ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларига GPON технологияси орқали замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини яратиш мақсадида 5 минг км.дан ортиқ оптик алоқа кабеллари ётқизилди.

ЎҚИНГ: Компания шу кунгача нима ишлар қилди? «Ўзбектелеком»га савол беринг!

«Ўзбектелеком» АК Чақириқларни қайта ишлаш ягона маркази томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида, республиканинг барча вилоятларидан қўнғироқлар «1084» ва «1086» қисқа рақамларига қайта йўналтирилиб, қўнғироқларни қабул қилиш тизими марказлаштирилди. Бу мижозлар мурожаатларига хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада оширади.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳозирги вақтда абонентларни улаш учун умумий сиғими 146 944 портга эга GPON ҳамда 54 272 портли VDSL технологияси қурилмаларни монтаж ва созлаш ишлари олиб борилмоқда ва жорий йилнинг 2-чораги якунига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил 3-чораги якунига қадар қўшимча 600 мингдан ортиқ портга эга GPON қурилмалари етказиш режалаштирилган.

Телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш давом этмоқда. Тезлик ошиб, нархлар туширилмоқда, дейилади «Ўзбектелеком» хабарида.

ЎҚИНГ: Speedtest.net’нинг интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон янада пастлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.