"Ўзбектелеком" интернет тезлигини ошириб, хизматларни арзонлаштиради

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, 22 август куни вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтган. Унда соҳа олдида турган устувор вазифалар қаторида, биринчи масала сифатида халқаро рейтинглар асосида мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чоралари муҳокама қилинган.

Муҳокама якунларига кўра, қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

- қисқа муддатда алоқа билан етиб бормаган ҳудудларни, шунингдек аҳоли пунктларини бир-бири билан боғлайдиган магистрал автомобил йўллари ва темирйўлларни мобил алоқа билан қамраб олиш;    

- симли кенг полосали интернет абонентларига IP технологияси асосида кўрсатиладиган хизматлар сонини ошириш;

- республика миқёсида телефония хизматлари учун ягона тариф хизматларини жорий қилиш, шунингдек янгидан қурилаётган ва капитал таъмирдан чиқарилаётган ишлаб чиқариш ва турар-жой биноларини лойиҳалаштириш ҳамда қурилиш жараёнида уларни телекоммуникация тармоқларига уланишини ҳисобга олиш чораларини кўриш;

-  республикадаги йирик аҳоли пунктларининг 4G ҳамда Wi-Fi тармоқлари қамровини кенгайтиришни тезлаштириш;  

Бу борада "Ўзбектелеком" компаниясига халқаро телекоммуникация тармоқларига уланиш бўйича тезликни оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, шу билан бирга кенг полосали портлар сонини 1,5 млн донага кўпайтириш, Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлигини кенгайтириш ҳамда интернет-хизматлари нархларини арзонлаштириш вазифалари юклатилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.