«Ўзбектелеком» интернет хизматларини маҳаллийлаштирди: энди тезлик ошиб, нархлар пасаяди!

  •   DiMaX
  •  2948
  •  05.03.2020 12:14

«Ўзбектелеком» интернет хизматларини маҳаллийлаштирди: энди тезлик ошиб, нархлар пасаяди!

UZTELECOM маълумотларни қайта ишлаш булутли маркази негизида интернет хизматларини тақдим этадиган дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда ИТ-гигантларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматлари маҳаллийлаштирилди. Бу хусусда «Ўзбектелеком» АК ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Speedtest интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон 4 поғонага юқорилади!

Бу – бутун Ўзбекистон учун муҳим бир воқеадир, дейилади хабарда. Йирик интернет хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллийлаштириш интернет фойдаланувчилари учун ушбу хизматлар томонидан тақдим этиладиган аудио ва видео контентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

Лойиҳани амалга ошириш қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Барча йирик интернет хизматларининг ишини тезлаштириш ва ушбу хизматларнинг ҳар қандай сўровига тезроқ жавоб бериш;
  • Контентни юклаб олиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва бу орқали фойдаланиш самарадорлиги ошириш.

Хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли барча интернет фойдаланувчилари маълумотларни тезроқ олиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўладилар. «Ping» кўрсаткичи камроқ бўлади, яъни хизматларга бўлган ҳар қандай сўровга жавоб/маълумотлар олиш трансмиллий тармоқ орқали амалга оширилади ва бунда фойдаланувчининг сўровига жавоб олиш вақтини қисқартиради.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» хизматларига уланиш учун энди уйдан чиқишингиз ҳам шарт эмас!

Ўзбекистон ҳудудида хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши халқаро интернет каналининг сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим омиллардан биридир. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим этиш имконини беради.

Шу муносабат билан республиканинг операторлари ва провайдерлари учун CDN серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пиринг тармоғи хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган ва бу орқали операторлар ва провайдерлар ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган интернет хизматларини тақдим этиш имконини беради.

Шуни таъкидлаш жоизки, белгиланган нархлар халқаро пакетли коммутация маркази орқали халқаро интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3 баравар паст ва бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва провайдерлар учун ўз абонентларига жаҳон даражасидаги энг яхши хизматларини тақдим этиш имконини беради.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» Call-маркази сизга яна қандай хизматлар кўрсатади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.