«Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!

  •   DiMaX
  •  3490
  •  03.12.2019 17:24

«Ўзбектелеком» мобил алоқа ва интернетни мисли кўрилмаган юксакликка кўтарди!

UZMOBILE Миллий операторининг уяли алоқа хизмати мисли кўрилмаган чўққига кўтарилмоқда. Ва бу бўрттириш эмас, албатта, деб ёзади «Ўзбектелеком» расмий сайти.

ЎҚИНГ: «Бортда интернет»ли тўртинчи самолёт ЎҲЙга келтирилди: Boeing 787-8 Dreamliner аввалгиларидан қандай фарқ қилади?

2019 йилнинг 2 декабридан «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг «ЎзМобайл» филиали «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ авиакомпаниясининг Boeing 787-900 Dreamliner самолётлари бортида, шунингдек, бошқа авиакомпаниялар орқали GSM стандартидаги овозли, SMS ва GPRS-роуминг, шунингдек «CAMEL» хизматларини тақдим этишни бошлади.

Абонентларига ушбу хизматни тақдим этиш учун «Ўзбектелеком» АК ва «AeroMobile.AS» (Халқаро ҳаво бўшлиғи) ўртасида шартнома тузилди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик

Парвоз пайтида барча воқеалардан бохабар бўлиб туриш учун баъзи ҳолларда алоқада бўлиш нақадар муҳим ҳисобланади. Энди UZMOBILE миллий оператори билан бунинг имкони мавжуд. Ҳар қандай абонент парвоз вақтида қўнғироқ қилиши ва қўнғироқларни қабул қилиши, шунингдек SMS юбориши, интернет орқали мессенжерларда мулоқот қилиши ҳамда электрон почтадаги муҳим хатларни текшириши мумкин.

Миллий авиакомпаниянинг дунёдаги энг улкан ва шинам самолёти бортида хоҳ оддий, хоҳ бизнес классида парвоз қилаётиб, энди UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Ушбу хизматнинг барча шартлари билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Speedtest синовидан «жонли» видео: Ўзбекистонда қайси уяли алоқа операторининг интернети энг тезкор?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!