«ЎЗБEКТEЛEКОМ» раҳбариятида ўзгариш бўлди

  •   DiMaX
  •  992
  •  08.08.2018 16:37

«ЎЗБEКТEЛEКОМ» раҳбариятида ўзгариш бўлди

2018 йилнинг 8 август куни «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси раҳбариятида қатор лавозимга тайинлашлар амалга оширилди. Бу ҳақда компания telegra.ph платформаси орқали хабар берган.

ЎҚИНГ: «Ўзбeктeлeком» яна интeрнeт-каналларни арзонлаштирди

Хабарга кўра, компания раҳбари этиб аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Кадиров тайинланган.

2018 йилнинг феврал ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарход Розиев эса компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилган.

Бундан ташқари, Евгений Маркинг ўрнига Жамол Мақсудов компаниянинг Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланган.

ЎҚИНГ: Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.