«Ўзбектелеком» яна бир тарифида интернет тезлигини икки карра оширди!
Uzonline бренди остида аҳолига ва юридик шахсларга интернет хизматларини тақдим этиб келаётган «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти интернет тезлигини оширишда давом этмоқда. Аввалроқ интернет-провайдер UNLIM 40 тариф режаси абонент тўлови нархини 22 фоизга пасайтирган бўлса, кейин тезлиги UNLIM 10 ва UNLIM 20 тарифларида икки баробаргача оширилган, сўнг эса UNLIM 4 ва UNLIM 6 тарифларида 150 фоизга кўтарилган эди.
ЎҚИНГ: Интернет улатиш учун энди уйдан чиқиш ҳам шарт эмас!
«Ўзбектелеком» ўз сайти орқали маълум қилишича, 2019 йил 5 августдан бошлаб компания «TEZNET 2+» тариф режасига ўзгартириш киритди. Унга кўра, уланиш технологиясига қараб, интернетга уланиш тезлиги 4 Мбит/сониягача оширилади ва Tas-IX ҳамда Uz-IX тармоқларига уланиш тезлиги 100 Мбит/ сониягача оширилади.
2019 йил 5 августдан бошлаб «TEZNET 2+» тариф режасидан фойдаланувчи абонентлар янги уланиш тезлигидан фойдаланиш имконига эга бўлишади. Абонент тўловидаги ўзгаришларсиз уланиш тезлиги 4 Мбит/сонияни ташкил этади; аввал эса бу кўрсаткич 2 Мбит/сония бўлган.