«Ўзбектелеком» яна хизматлар сифати ёмонлашуви ва узилишлардан огоҳлантиряпти

  •   DiMaX
  •  612
  •  20.07.2020 16:27

«Ўзбектелеком» яна хизматлар сифати ёмонлашуви ва узилишлардан огоҳлантиряпти

Юртимизда кўрсатилаётган телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш бўйича «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси мунтазам тарзда режали ишлар олиб боради. Улардан баъзиларини амалга ошириш жараёнида тармоқда айрим носозликлар кузатилиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

UZTELECOM расмий сайтида эълон қилинган хабарномага кўра, бу борада навбатдаги режалаштирилган ишлар 2020 йилнинг 24 июль куни қилинади. Кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган бу ишлар ўша куни соат 01:00 дан 08:00 гача ўтказилади.

«Ўзбектелеком»нинг огоҳлантиришича, ушбу даврда тақдим этилаётган хизматлар сифати ёмонлашуви ва узилишлар кузатилиши мумкин.

Келтириб чиқарилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарномада.

ЎҚИНГ: Янги бепул хизмат: интернетдан ҳозир фойдаланинг, ҳақини эртага тўлайсиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!