«Ўзбектелеком» янада қулай ва арзон тарифларини таклиф этмоқда

  •   DiMaX
  •  3648
  •  16.06.2020 14:55

«Ўзбектелеком» янада қулай ва арзон тарифларини таклиф этмоқда

UZTELECOM  ўз абонентларига янада қулайлик яратиш, уларга сифатли ва ҳамёнбоп хизматлар кўрсатиш мақсадида 22 июнь кунидан 31 августгача махсус акция ўтказмоқда. Акция давомида компания ўз абонентлари учун бир қатор қулай хизматларини тақдим қилмоқда, дейилади АКТ вазирлиги расмий хабарида.

ЎҚИНГ: Uzmobile иккита тариф режасида янада кўпроқ мегабайтлар беряпти

Жумладан, «UNLIM» тариф режаларига бонус сифатида IP-телефония (видеотелефония) хизматлари ҳам қўшилган. «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти абонентлари энди видеоқўнғироқларни бемалол амалга оширишлари мумкин.

«TURBO» ва «TURBO NIGHT» интернет тарифлари бўйича ҳам хизмат кўрсатиш шартлари такомиллаштирилиб борилмоқда. 23 июндан бошлаб мазкур хизмат турларига 200 Мбит/сония тезликдаги янги интернет тарифи ҳам қўшилади.

Бундан ташқари, «RUN 3», «RUN 4», «RUN 5» тариф режалари архив тариф режалари қаторига киритилиб, улар бўйича янги уланишлар тўхтатилди. Абонентлар янги, янада тезроқ ва лимитсиз тарифларга уланишлари мумкин. Бонус сифатида уларга Интернет билан бирга телефон ҳам улаб берилади. Мазкур хизматдан «Ўзбектелеком»нинг янги абонентлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» огоҳлантиради: «Республикамизнинг еттита ҳудудида мана шу кунлари алоқада узилишлар бўлиши мумкин»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!