«Ўзбектелеком» юқори тезликдаги интернетини 22 фоизга арзонлаштирди

«Ўзбектелеком» юқори тезликдаги интернетини 22 фоизга арзонлаштирди

«Ўзбектелеком»  АКнинг юқори тезликдаги интернети янада арзонлашди. Компания 2019 йил 20 июлдан UNLIM 40 тариф режасига ўзгартириш киритиб, абонент тўлови нархини 22 фоизга пасайтирди.

Эндиликда UNLIM 40 тариф режасининг бир ойлик абонент тўлови 319 000 сўм эмас, 249 000 сўмни ташкил этади.

Мазкур тариф режасига уланган амалдаги абонентларда янги нарх 2019 йил 20 июлдан бошлаб (ҳар бир абонент учун алоҳида) кейинги ҳисоб даврининг биринчи кунидан амал қилади.

Мазкур тариф режасига ўтишни шахсий кабинет ёки савдо ва хизмат кўрсатиш офислари орқали амалга ошириш мумкин.

Янги абонентлар хизматга уланишлари учун савдо офисларига мурожаат қилишлари ёки компаниянинг расмий сайти орқали онлайн тарзда ариза қолдиришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда нечанчи ўринда?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!