«Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

  •   DiMaX
  •  6503
  •  31.12.2020 15:16

«Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

Янги йил байрами арафасида UZTELECOM ўз сайтида бир қатор хабарлар чиқарди. Шулар орасидан сизлар учун қизиқарли бўлган иккитасини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

ЎҚИНГ: Оператор иловаси 2021 йилда ҳам ҳар гал 3750 МБгача бонуслар совға қилишда давом этади!

Биринчи хабар «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг Uzmobile уяли алоқа оператори абонентларига тегишли. Эсингизда бўлса, у июннинг охирида «ОДДИЙ 10» тариф режасига БEПУЛ уланишни йўлга қўйган эди. Кейинроқ эса ушбу акциянинг муддати 31 декабргача узайтирилган.

Компания мобил алоқа абоненти бўлишни истаганлар учун янги йил туҳфаси сифатида, ушбу тариф режасига уланишни энди мутлақо БEПУЛ қилди.

«ОДДИЙ 10» тариф режасининг шартлари билан танишиш ҳамда мазкур тариф режаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳавола орқали компания сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?

Компания эълон қилган яна бир янгилик эса унинг Uzonline интернет-провайдери абоненти бўлишни истаганларга маъқул келади. Унга кўра, «Интернетга уланинг ва абонент қурилмасига эга бўлинг» акцияси энди 2021 йилнинг охирига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу аксияда ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Ушбу аксия доирасида «Ўзбектелеком» АКнинг интернет хизматларига уланган абонентлар учун телекоммуникация хизматларини кўрсатиш даврида сақлаш учун абонент қурилмаси тақдим этилади.

Акция шартлари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!