«Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

  •   DiMaX
  •  13250
  •  01.08.2020 11:42

«Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Ҳозирда кўпчилик уяли алоқа операторларимиз ўз абонентлари учун дақиқаларни мегабайтларга ва аксинча йўналишда алмаштириш хизматини таклиф этмоқда. Масалан, «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Uzmobile филиалининг «Foydali almashinuv» хизмати шартлари билан мана бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил оператор нақ 50% дан 70% гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни таклиф этяпти!

Ўзбек дастурчиларидан бири шу хизматнинг хусусиятлари билан қизиқиб кўриб, ундаги найрангни пайқаб қолди ва буни Facebook тармоғида эълон қилди.

Маълум бўлишича, Uzmobile’нинг ушбу хизмати орқали дақиқаларни энг кўпи билан 500 мегабайтлик трафикка алмаштириш мумкин:

Кўриб турганингиздек, битта шундай алмаштиришда абонентдан 500 дақиқадан ташқари, 6000 сўм маблағ ҳам ечиб олинади.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

Дастурчининг ёзишича, 1500 мегабайт олиш учун абонентдан жами 1500 дақиқа ва яна 18000 сўм ечиб олинади. Ундан кўра 1500 мегабайтлик интернет-тўпламнинг ўзини алоҳида харид қилсангиз, арзонга тушар экан – 15000 сўм, тағин дақиқаларингиз ёнингизга қолади!

Тушуняпсизми, дақиқаларни мегабайтларга алмаштириб беришда UZTELECOM мобил алоқа абонентларидан ортиқча 3000 сўм ва яна нақ 1500 дақиқани олиб қўяётган экан!

Умид қиламизки, уяли алоқа операторлари нархларни қайта кўриб чиқиб, абонентлардан бу каби ортиқча пул ечиб олишларга чек қўядилар.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?