Ўзи 100 доллар, лекин 1000 долларлик флагманларни ортда қолдирмоқчи

  •   Saroy
  •  6915
  •  13.06.2018 11:20

Ўзи 100 доллар, лекин 1000 долларлик флагманларни ортда қолдирмоқчи

Мобиль қурилмаларига ромсиз экранларни қўллашни энг биринчи бўлиб Xiaomi Mi MIX бошлаган эди. Шундай смартфонларни биз, илк бор 2016 йилнинг охирида кўргандик. Шунга ҳам мана бир ярим йил ўтди, ёнромларсиз экранли самартфонлар эса ҳамон урф бўлишда давом этмоқда. Ҳар куни мана  шундай хусусиятга эга мобиль қурилмалар дунё бозорини тўлдирмоқда ва жуда яхши сотилмоқда ҳам. Қайси томондан  олиб қараманг, энг чиройли, қулай, кучли смартфонларнинг  бири сифатида Samsung Galaxy S8’ни тан оламиз. Бироқ, нархи юқорилиги сабаб, бу гаджет ҳамма харидорлар учун ҳам ҳамёнбоп ҳисобланмайди.

Ҳа, кимнинг Samsung Galaxy S8, Xiaomi Mi MIX 2, iPhone X ёки бошқа ёнромларсиз экранли қурилмаларни харид қилишга қурби етмаган бўлса, бугун улар учун хушхабар бор. Дунё бозорларида нархи атиги 100 АҚШ доллари турадиган янги смартфон савдосига старт берилди. Гап, яқиндагина баъзи техник тавсифлари ошкор этилган AllCall Mix2 смартфони ҳақида бормоқда.

ЎҚИНГ: iPhone X: буни ўқимай туриб, харид қилманг!

AllCall Mix2 смартфони 5,99-дюймли ромсиз экранга эга бўлиб, у 2160 га 1080 пиксель (Full HD+) форматида бўлади. Қолаверса, 8-ядроли  2,0 ГГц, 6 ГБ такт частотали MediaTek Helio P23 процессори қурилманинг ишлаш имкониятларини юқори даражада таъминлайди. Тезкор ва ички хотираси 64 ва 128 ГБ. Қурилма Qi стандарти бўйича тез қувватлантирадиган технологиясига эга. Face Unlocking юзни сканери ва Android 8.1 Oreo операцион тизим смартфоннинг нафақат техник имкониятларини, балки рақобатчилари қаршисида нуфузини оширишга ҳам хизмат қилади.

Албатта, ҳисоблаш кучи бўйича AllCall Mix2 смартфони Samsung Galaxy S8 билан беллаша олмаслиги мумкин, бироқ Хитой маҳсулоти бир йўла  6/128  ГБ хотирага, Android 8.1 Oreo опирацион тизимга, юз сканерига (дастурий) ҳамда қўш асосий камерага эгалиги билан Samsung Galaxy S8’дан  устун туради. Зеро, юқорида санаб ўтганларимизнинг бирортаси ҳам Жанубий Корея корпорациясининг флагманида мавжуд эмас, гарчи, у 6-7 баробар қиммат турса-да.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung «камбағалбоп флагман»ларини тақдим этди!

Тўғри,  AllCall Mix2’нинг дастурий таъминоти Жанубий Корея корпорацияси маҳсулоти билан таққослаганда у қадар аъло  даража бўлмаслиги мумкин, лекин масалага нарх ва сифат нуқтаи-назаридан ёндошиладиган бўлса, Хитой гаджети ўзининг қиммат рақибини ҳар томонлама ортда қолдиради. Бу эса, шуни кўрсатмоқдаки,  Samsung ва бошқа компаниялар ўз флагманларини 2-3 баробар арзон қилиб сотса ҳам ютқазмас экан, аммо кўп даромад олиш улар учун биринчи ўринда туради, дейилади мазкур хабарда.