Ўзимизни электрон мосламалардан узоқлаштиришни ўрганамиз

Ўзимизни электрон мосламалардан узоқлаштиришни ўрганамиз

Ҳозирда, интернет иш ва ижтимоий муносабатлар ташкил этиш вазифасини бажармоқда. Бироқ виртуал ҳаётингиз реал ҳаётингизга салбий тасир ўтказётган бўлиб туйилиши ҳам мумкин. Агар ижтимоий тармоқ, хабар алмашиш ва турли хил электрон қурилмалардан фойдаланишни чекламоқчи бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатларимиз сизга қўл келиши мумкин.

Уйдаги муҳитни яратиш

1. Компьютерингизни иш учун мосланган хонада ёки офисингизда қолдиринг. Ётоқхона ва уйдаги бошқа хоналар электрон мосламалардан ҳоли бўлиши керак.

2. Қувватлаш мосламаларини ҳам иш учун мўлжалланган хонада қолдиринг. Агар бирор-бир қурилмани қувватламоқчи бўлсангиз, бу ишни ҳам айнан шу хонада бажаринг. Чунки қувватлагичдан чиқаётган паст товушлар ҳам дам олишингизга халал бериши мумкин.

3. Ётоғингизда электрон буюмлар сонини қисқартиринг. Хонага телефон, планшет ёки телевизор каби буюмларни олиб кирманг. Ушбу қурилмалар экрани кўк нур тарқатади ва бу ухлашингизга таъсир қилиши мумкин. Аксарият одамлар бундай қурилмалардан кўп фойдаланганлари сабабли тўйиб ухлай олмайдилар.

4. Бўш иш кунингизда будильникни ўчириб қўйинг. Ҳар ҳафта бир неча марта эрталаб будильник ёрдамисиз уйғонсангиз, ушбу ҳолат ўзингизни тетик ҳис қилишингизга ёрдам беради. Агар тўйиб ухламаган бўлсангиз, интернет учун сарфлайдиган бир неча соат вақтингизни дам олишга ажратинг.

• Катта ёшли одамлар кунига 7-8 соат ухлашса, асабий ҳолатлардан узоқ бўладилар ва ўзларини тетик ҳис қиладилар. Тўйиб ухламаслик инсонларнинг асабий ва иштиёқсиз бўлиб қолишига сабаб бўлади.

5. Интернетдан 30—60 дақиқа фойдаланганингизда сизни огоҳлантирадиган таймер юклаб олинг. Сиз электрон воситалардан ортиқча фойдаланаётган бўлишингиз мумкин, чунки интернетдан фойдаланётганингизда вақт тез ўтиб кетганини сезмай қоласиз.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб интернетдан хавфсиз фойдаланиш мумкин? (1-қисм) 

Электрон қурилмаларни талаб қилмайдиган машғулотлар билан шуғулланинг

1. Тез-тез душ қабул қилинг. Бу сизни тетиклантиришга ёрдам беради. Шунингдек, китоб, газета ва журналлар ўқинг.

2. Дўстларингиз билан учрашинг ва улар билан вақтни бирга ўтказинг. Агар кўришишнинг иложи бўлмаса, уларга қўнғроқ қилинг. Аммо ижтимоий тармоқларда хабар алмашманг.

3. Саёҳат қилинг. Шаҳар ёки шаҳар атрофида сайр қилинг. Табиат қўйнида сайр қилиш аслида муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини яхшилаб, мияни тинчлантиришига ёрдам беради. Сайр пайтида телефондан фойдаланманг.

4. Спорт билан шуғулланинг ёки спорт мусобақларида иштирок этинг.

5. «Ёлғизлик қалъасини» яратинг. Ҳафтада бир кунни танлаб шу кунда ҳеч қандай электрон қурилмадан фойдаланманг ва бу ҳақида оила аъзоларингиз ва дўстларингизни огоҳлантиринг. Китоб ўқинг ёки бирор ҳунармандчилик тури билан шуғулланинг.

6. Агар хоббийингиз бўлса, унга ҳар куни бироз вақт ажратинг. Агар ёқтирган машғулотингиз бўлмаса, ўзингизга мос бўлган машғулот ўйлаб топинг.

7. Ҳар йили камида икки ҳафталик таътилга чиқинг ва буни олдиндан режалаштириб қўйинг. Таътилда бирор бир жойга бориб ҳордиқ чиқариш шарт эмас. Шунчаки, уйда ҳам мароқли дам олса ҳам бўлади.
 
ЎҚИНГ: Ўз соғлигингизга беэътибор эмасмисиз? Унда, сиз учун муҳим бўлган 10 та илова билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!