"Ўзинг пиширган ошни ўзинг ема"

Facebook каби платформалар яратувчилари бундай тармоқлар кишиларни ўзига кучли жалб қилиш учун яратилганлигини тан олган. Биз ҳам бу каби директорлардан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечишимиз керакми? Ўзи бу оддий одамлар қўлидан келадими?

Марк Сукерберг Facebook'дан сиз билан биз қатори фойдаланмайди. Bloomberg'га кўра, 33 ёшли бош ижрочи директорнинг 12 нафар модератори бўлиб, улар айнан Сукербергнинг саҳифасидан изоҳлар ва спамларни ўчириш билан шуғулланади. Яна унинг постлар ва нутқлар ёзиб турувчи бир нечта ишчиси; Кентукидаги уруш қатнашчилари, Миссуридаги кичик бизнес эгалари ёки Филаделфиядаги чизбургер сотувчилари билан учрашувларини мукаммал даражада тасвирга олувчи бир нечта профессионал фотографлари бор.

Facebook асосчиси Марк Сукерберг

Facebook'нинг ёпиқлиги сабаб оддий фойдаланувчилар Сукерберг йилномасидаги шахсий постларни кўра олмайди.

Лекин бундай кишилар рўйхати фақат Сукерберг билан чекланмайди. Компаниянинг юқори даражадаги директорларининг ҳеч қайсиниси Facebook'да фаоллиги "нормал" эмас. Уларга дўстлашиш сўровини юбора олмайсиз, камдан-кам оммавий постлар қўйишади, автоматик равишда оммага кўриниб туриши керак бўлган баъзи маълумотлар (масалан, тармоқдаги дўстлари сони) ни ҳам яширин сақлашади.

Twitter ҳамасосчиси Жек Дорси

Twitter'да ҳам худди шу ҳолат. Компаниянинг энг юқори даржадаги 9 та директоридан тўрттаси ўртача ҳисобда кунига битта твит қолдиради. Тармоқнинг молия бўйича бош директори Нед Сегал сайтдан олти йилдан бери фойдаланиб келади ва ойига иккитадан сал кўпроқ пост қўяди. Twitter'нинг ҳамасосчиси Жек Дорси нисбатан фаол фойдаланувчи бўлиб, сайт яратилганидан буён 23 000 атрофида твит қолдирган. Ваҳоланки, бу тармоқда ўртача даражада фаол бўлган фойдаланувчи қолдириши мумкин бўлган постлар сонининг ярмидан ҳам камроқ.

Дорси бегоналар хабарларига деярли жавоб қайтармайди, баҳс-мунозаралардан қочишга ҳаракат қилади. У шоуларни ёки спорт мусоқабаларини стрим қилмайди. Аслида, уни Twitter'дан фойдаланади деб бўлмайди, фақат камдан-кам пост қўйиб туради.

ЎҚИНГ: Facebook ҳақида 12 қизиқ факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!