Энди чиройли рақамларни аукционда сотиб олиш мумкин! «ЎзРТХБ» АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucell) ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди.

Энди чиройли рақамларни аукционда сотиб олиш мумкин! «ЎзРТХБ» АЖ ва «COSCOM» МЧЖ (Ucell) ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди.

2019-йил 23-май куни биржа марказий офисида «ЎзРТХБ» АЖ ва бошқаруви раиси Фарохидин Ибрагимов ва «COSCOM» МЧЖ (Ucelltm) бош директори Владимир Кравченко «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини реализация қилиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ташкил этиш ҳақида келишув имзолашди.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell) – бу пуллик тоифалардаги ўз мобил рақамларини «ЎзРТХБ» АЖнинг янги электрон савдо тизими орқали реализация қилишни таклиф этган биринчи уяли алоқа операторидир.

«Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ билан шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 2-августдаги «Электрон ярмаркалар, ауксион ва танловлар ташкилотчиларининг-ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига мувофиқ тузилган ва абонент телефон рақамларини биржанинг онлайн-аукциони орқали реализация қилиш борасида икки компаниянинг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Юқоридаги Қарор ва эришилган келишувлар доирасида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида электрон ауксион ўтказишнинг муайян қоидалари ишлаб чиқилди.

Айни дамда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигига асосланган уяли телефон рақамларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича янги вебсайт ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.

Онлайн-аукционда харидор сифатида юридик шахслар (B2B) ҳам, жисмоний шахслар (B2C) ҳам иштирок этишлари мумкин. Савдонинг янгича механизми, ЎзРТХБнинг бошқа савдо платформалари каби, очиқлик, шаффофлик, соғлом рақобат ва савдонинг барча иштирокчилари учун тенг имконият тамойилларига асосланган.

«ЎзРТХБ» АЖнинг янги савдо тизими ҳамда вебсайти яқин орада ишга тушиши кутилмоқда.

UCELL– Ўзбекистондаги етакчи уяли алоқа операторларидан бири бўлиб, жисмоний шахсларга ҳам, тадбиркорларга ҳам хизматлар тақдим этишда замонавий технологияларни қўллаб келмоқда. Ucell савдо белгиси 1996-йилда ташкил этилган «COSCOM» МЧЖга қарашлидир.

UZEX – МДҲ мамлакатлари орасидаги энг йирик товар биржаларидан бири бўлиб, биржа бозорининг товар сегментида ва электрон тижорат соҳасида фаолият кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасига 1994-йили асос солинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!