P10 Plus: “Малика”да сотилаётган энг янги Huawei

P10 Plus: “Малика”да сотилаётган энг янги Huawei

 Қисқа техник тавсиф:

Корпус материали: металл, шиша, пластик;

Операцион тизим: Android 7’нинг Huawei EMUI 5.1 талқини;

Алоқа тармоғи: GSM/EDGE, WCDMA, LTE Cat 6, 2 та SIM-карта (nanoSIM);

Платформа: Hisilicon Kirin 960

Процессор: 8 ядроли: 4 та ядро 2.4 ГГц (Cortex-A73) ва 4 ядро 1.8 ГГц (Cortex-A53), big.LITTLE архитектураси;

Оператив хотира: 4/6 ГБ;

Маълумотлар учун доимий хотира: 64/128 ГБ, microSD қўшимча хотира картаси бўлмаси (битта SIM-картани ўрнида);

Интерфейс: Wi-Fi (a/b/g/n), Bluetooth 4.2 (BLE), USB Type-C (USB 2.0) зарядлаш/маълумот алмашиш учун, 3.5 мм.ли аудио гарнитура, DLNA, NFC;

Экран: AMOLED, 5.5’’ дюйм, 2560 x 1440 белги (2k ёки QHD), экран ёруғлигини автоматик белгилаш функцияси, ҳимоя шишаси;

Камера: 2 та модулли – 20/12 МП, f/1.8, 2 тусли светодиодли фоточақноқ (фонар ҳам бўлади), лазерли фокусировка, оптик барқарорлаштириш;

Олд камера: 8 МП, автофокусли;

Навигация: GPS, ГЛОНАСС, Galileo, BDS;

Қўшимча: бармоқ излари сканери;

Датчиклар: бармоқ излари сканери, G-датчик, гироскоп, компас, оралиқ-масофа, Холл датчиги, инфра-қизил датчик;

Батарея: ажралмас, Li-Pol, 3750 мА соат сиғимли;

Ўлчамлари: 153,5 х 74,2 х 6.98 мм;

Вазни: 165 грамм.

 

Кириш: дизайн ва бошқарув элементлари

Huawei P10 Plus смартфони мисолида Huawei компанияси ўзига хос анъанавий дизайндан воз кечиб, қўпол тарзда ўхшатиш қиладиган бўлсак, уни Apple iPhone дизайнида ишлаб чиққан дейиш мумкин: корпуснинг ясси қирралари, антенна жойлашуви, олд панелда сенсор тугма ва бармоқ излари сканерининг пайдо бўлиши ва бошқа ўхшаш жиҳатлар. Буни қайсидир маънода, рақибларга ён бериш дейиш мумкин.

Huawei P10 Plus дизайнига хос яна бир ўзига хослик — корпус рангларининг хилма-хиллиги. Юқорида кўриб турганингиздек, корпус ранги масаласида талабчан одам қийналмай ўз дидига мос рангни танлаши мумкин.

Ўлчамлари. Бугун ҳар бир янги смартфон модели юпқа ва енгил бўлишда давом этмоқда. P10 Plus’ни аввалги — P9 Plus билан солиштирсак, янгиси қайтага оғирлашган ва корпуси миллиметрга бўлса ҳам қалинлашган.

P9 Plus: 152.3 х 75.3 х 6.98 мм, вес 162 грамма

P10 Plus: 153,5 х 74,2 х 6.98 мм, вес 165 грамм

Дисплей. P10 Plus дисплейи Corning компаниясининг 5-авлод Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган ва махсус қопламага эга бўлмагани боис, бармоқ изларига ўч.

Экран роми. P9 Plus олд панелининг юқори қисмида – 15 мм, P10 Plus эса – 16 мм; P9 Plus олд панелнинг қуйисида – 15 мм, P10 Plus эса – 17 мм; P9 Plus экранининг ўнг ва чап томон қисмларида – 3.5 мм, P10 эса – 3 мм.ли қалинликдаги ромга эга. Яъни, бу масалада янги модел нисбатан яхшироқ.

P10 Plus’нинг металл корпуси бренднинг бошқа моделларидан фарқ қилади. Жумладан, ишлаб чиқарувчи бу гал металлга ишлов беришда силлиқ усулда пардоз беришни афзал кўрган.

Корпусда элементларнинг жойлашуви аввалги дизайнда қолган.

Олд панел юқори қисмида – ўтказиб юборилган воқеаларни эслатиб турадиган индикатор, датчиклар, автофокус тизимига эга камера, суҳбат динамиги. Динамикнинг овоз узатиши баланд ва сифатли.

P10 Plus’нинг дисплейи қуйисида эса сенсор тугма мавжуд. Унга бармоқ излари сканери жорий қилинган. Бу тугма механик эмас, ботиқ шаклда ишланган. Унинг қатор бошқа функциялари ҳам мавжуд: бош менюга қайтиш, «Орқага» амали, иловалар рўйхатини чақириш каби.

Созламаларда бу клавишга ҳам керакли функцияни жорий қилса бўлади. Аммо, бош тугма босилганда титрамаслиги бир оз ноқулай бўлиши мумкин. Яъни, сиз смартфон буйруғингизни англадими, йўқми дарров фаҳмламайсиз.

P10 Plus корпусининг қуйисида 3.5 мм.ли аудио-туйнук, USB-C порти, микрофон ва овоз узатувчи динамик мавжуд.

Корпус ўнг томонида – қизил ҳошияли ўчириб-ёқиш кнопкаси, сал юқорида – овозни бошқариш клавиши ўрнатилган.

Корпуснинг чап биқинида – 2 та nano-SIM карта ёки битта nano-SIM ҳамда 1 та microSD хотира флешкаси учун металл бўлмача мавжуд.

P10 Plus’нинг том қисмида иккинчи микрофон ва инфрақизил нурли порт бор.

Орқа панелнинг юқори қисмидаги шиша улоқда 2 та камера модуллари, фоточақноқ, лазерли фокуслаш модули жойлашган ҳамда «Leica Summilux-H 1:1.8/27 ASPH» ёзуви туширилган.

 

Дисплей

Huawei P10 Plus девайсида диагонали 5.5 дюйм бўлган, нурни қайтарувчи қопламага эга ва самарали ишлайдиган экран ўрнатилган.

P10 Plus дисплейининг сиғими – 2К, яъни 2560 x 1440 белгига тенг. Унинг томонлари нисбати – 16:9, ҳар бир дюймдаги белгилар миқдори – 534 пиксел. Экран учун IPS матрица танланган. Айтиш керакки, ундан олдинги модел бўлган P9 Plus’да FullHD, сиғимли ва AMOLED технологияси бўйича тайёрланган матрицадан фойдаланилган.

Экрандаги максимал ёруғлик миқдори – 500 кд/м2, P9 Plus’да – 400 кд/м2 бўлган. Яъни, янги модел илғор. P10 Plus экранида ранглар ўзгариши (контраст) – 1000:1 бўлса, P9 Plus’да – 10 000:1 бўлган.

Экран марказида ранг-тасвирдаги ранг сифати қай даражада бўлса, бурчакларда ҳам шу даражада сифатли. P10 Plus тасвирни тўйинган ва юқори қарама-қаршиликка эга рангларда намойиш этади.

Платформа самарадорлиги

P10 Plus смартфонидаги «электрон юракча» учун бренднинг шахсий  Huawei Kirin 960 чипи: 64 бит 8 ядроли (4 ядро 2.4 ГГц частота тезлигига эга Cortex A73 ҳамда 4 ядро 1.8 ГГц частота тезлигига эга Cortex A53), Mali-G71 видеокартаси танланган.

Телефон аппаратининг ишлаши тезкор ва узилишларсиз. Ҳозир аксарият замонавий гаджетларда бундай камчиликлар кузатилмаяпти, аслида. Ёки ўта арзон ёки сифатсиз операцион тизимга эга гаджетлардагина “қотиб қолиш”лар кузатилади. P10 Plus’да графикага бой ўйинларни ҳам қийналмай ўйнаш мумкин.

Оғир вазифаларни бажараётганда корпус 40 градусгача қизиши мумкин.

Смартфон Google Android 7.0’нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 талқини бошқарувида ишлайди.

Хотира

P10 Plus сиғими 4 ГБ (VKY-L09) ёки 6 ГБ (VKY-L29) бўлган тезкор хотира талқинларига эга. Унинг 64 ёки 128 гигабайтли доимий хотирага эга версиялари бор. Унинг 64 ГБ доимий хотира талқинининг маълумотларни ўқиши секундига 335 МБ.ни, ёзиб олиш эса 130 МБ.ни ташкил қилади.

Аккумулятор

P10 Plus моделида электр токи сиғими 3750 мА соат бўлган ажралмас литий-ионли (Li-Ion) аккумулятордан фойдаланилган. Бу — айни дамдаги оммабоп смартфонлар орасида йирик сиғимга эга гаджетлардан бири. Бироқ, экраннинг QHD эканини ҳисобга олсак, бу қувватнинг ҳам меъёри бор.

Гаджет тўлиқ қувват билан ўртача 24 соат ишлайди: 1 соат қўнғироқлашиш, Wi-Fi орқали твиттер, почта, скайп, ватсапп тармоқларида мунтазам маълумотлар алмашиш (тонгги 9.00 дан 01.00 гача), LTE.

Энг юқори ёруғликда видео томоша қилганда (Wi-Fi ёқиғ ҳолатда) смартфоннинг тўлиқ қуввати 7.5 соатга, ўйин ўйнаганда – 5 соатга етади.

P10 Plus Huawei’нинг SuperCharge тезкор қувватлаш технологиясига эга. P10 Plus 14 дақиқада қувватини 25%га, 30 дақиқада 50%га, 2 соатда эса тўлиқ зарядлаб олади.

Таққослаш сифатида айтадиган бўлсак, P10 Plus қувват масаласида Galaxy S7, OnePlus 3T ва  Google Pixel XL каби етакчи смартфонлардан устун.

 

Коммуникация имкониятлари

Қурилма алоқанинг 2G/3G, 4G CAT 6 каби тармоқларида фаолият кўрсатади.

Унда яқин масофада тўловни амалга ошириш имконини берувчи NFC датчиги мавжуд. Қолган жиҳатлари бошқа Android-смартфон учун стандарт ўхшашликлар: GPS ва ГЛОНАСС, Wi-Fi b/g/n, Bluetooth 4.2, USB 2.0 (OTG).

Камералари

Huawei P10 Plus қадимий немис фирмаси бўлмиш Leica’нинг SUMMILUX бош камера модуллари билан мақтана олади. 2 та модулнинг бири 20 МП бўлиб, у манзарани оқ-қора рангда муҳрлайди. Иккинчи камера модули эса рангли – 12 МП сиғимли. Объективларнинг  диафрагмаси f=1,8 стандартли. Бош камера лазерли ва фазали фокуслаш функцияларига эга. Шунингдек, Huawei P10 Plus оптик барқарорлаштириш функциясига ҳам эга. Бу камера тасвирни 2 карра яқинлаштириб суратга олиш имконига эга.

P10 Plus олган суратлар нисбатан юқори контрастга эгна бўлса ҳам, профессионал назар билан қараганда деталлаштириш даражаси юқори бўлмаслиги мумкин.

Чапда: iPhone 7 Plus                                                    Ўнгда: Huawei P10 Plus

Олд камера ҳам Leica’га тегишли ва у 8 мегапиксел, f=1.9 диафрагмали. Фокус янада тезкор, фотосурат олиш сифатли.

P10 Plus 4K сиғимли, ҳар секундда 30 та кадрли видео тасвирга олади.

Қуйидаги, смартфон камерасида олинган суратлар мисолида P10 Plus’нинг имкониятларига ўзингиз баҳо беринг.

Мултимедиа

Huawei P10 Plus 2 та стереодинамикларга эга: бири қуйи, иккинчиси – корпус юқорисидаги суҳбат карнайи. Уларнинг овоз узатиши юқори ва тиниқ, йўғон – рақиблари орасида энг яхшиси!

Хулоса

P10 Plus — экран сиғими юқори бўлса ҳам AMOLED матрица эмаслиги бир оз таассуфли. Камераси кутилган даражада маҳоратли эмас. Жиҳатларига кўра, бу девайс Samsung Galaxy S7 Edge каби кучлилар билан курашишга чоғланади. Аммо, унда IP68 сертификатининг йўқлиги, яъни корпуснинг чанг ва сувдан ҳимояланмаганлиги, кучли камера йўқлиги панд бериши мумкин. Нархи эса, жуда қиммат – Ўзбекистон бозорида Huawei P10 Plus 7,125,000 сўмдан сотилмоқда. Бундан келиб чиқадики, Huawei янги моделига 2 та бош камера модули ва яхшироқ экран ўрнатиб, уни қимматроққа пуллаш илинжида.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 7,125,000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!