P20 ва P20 Pro савдода рекорд ўрнатди

P20 ва P20 Pro савдода рекорд ўрнатди

Жорий йилнинг бошида АҚШ ҳукуматининг иқтисодий санкциялари ва босими боис Huawei халқаро электроника бозорида бир оз омадсизликларга юз тутган эди. Бир муддат эса компания P20 туркумига мансуб янги девайсларини тақдим қилди ва жаҳонда яна бир кучли рақиб борлигини исботлади. Айни пайтда компания бу флагманлар орқали халқаро смартфон бозоридаги нуфузини янада яхшилаш чораларини кўрмоқда.

P20 туркумининг янги моделлари тақдимотида Huawei бош директори компания 2018 йилда 15-20 миллион дона P20 флагманларидан сотишни режа қилаётганини айтган эди.

Ўқинг: Huawei P20 Pro: Энг яхши камерафонда сурат олиб кўришди

Huawei P20 туркуми Хитойда 11 апрелдан бошлаб сотувга чиқарилди. Расмий манбаларнинг маълум қилишларича, компания савдо бошланганидан 10 сония ўтиб 15 миллион долларлик P20 ва P20 Pro смартфонларидан сотган. Бу фақатгина ички бозорнинг ўзида сотилган девайслар. Мазкур рақамлар янги моделларнинг халқаро бозордаги муваффақиятли савдосидан ҳам дарак бериб турибди.

Huawei P20, айниқса P20 Рro айни пайтда жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Huawei P20 Pro бош камерасидаги учинчи сенсор 40 мегапикселли ва бу рангли сенсор f/1.8 ҳажмли апертурага эга бўлган ҳамда манзарани 5 карра яқинлаштириб суратга олади.

Ўқинг: Huawei P20 Pro — ҳайратомуз смартфон тақдим қилинди!

5,8 дюймли IPS-экранга ҳамда Kirin 970 "ақлли" процессорга эга Huawei P20 Европа ҳудудида 780 АҚШ долларидан, 6,1-дюймли, OLED матрицали, FullHD+ сиғимли (2240x1080 пикселли) ва томонлар нисбати -- 18,5:9 стандартли Huawei P20 Pro модели эса 950 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Ўқинг: Роскомнадзор Facebook Россияда қачон блокланишини айтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!