P8 lite 2017: “Малика”даги нархига муносиб “Huawei”

P8 lite 2017: “Малика”даги нархига муносиб “Huawei”

2017 йилнинг 13 январида тақдим қилинган Huawei P8 lite 2017 смартфони бошланғич нархдаги смартфонлар орасида энг яхши сотилаётган модел ҳисобланади. Замонавий процессор ҳамда Android 7.0 операцион тизимига эга бу модел самарадорликда ўзидан бир оз қимматроқ GR5 2017 ҳамда 2016 йилга мансуб GT3 моделлари орасида туради. Бироқ, улар ҳануз Android 6.0 тизимида ишлайдилар. 

Илк версиядаги Huawei P8 Lite смартфони 2015 йилда  сотувга чиқарилган бўлса ҳам, ўрта нархли смартфонлар бозорида ўз аҳамияти йўқотмай келмоқда. Ҳозиргача бу модел дунё бўйлаб 10 млн нусхада сотилган. Шу боис бўлса керак, хитойлик ишлаб чиқарувчи ушбу смартфоннинг янгиланган версиясини тақдим қилишга қарор қилди. Энг қизиғи, ҳозирда мазкур моделнинг муқобили сифатида Huawei P9 Lite ҳам харидорларга таклиф қилинмоқда.

ЎқингHuawei GR3: 1.3 млн сўмлик гаджет нималарга қодир?

Huawei P8 Lite (2017) 5,2 дюймли Full HD LTPS экран, саккиз ядроли Кirin 655 процессори, 3 Гб тезкор ва 16 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Асосий камеранинг аниқлиги 12 МП, апертураси F / 2.0. Олд камера – 8 МП. Батарея 3000 мА/соат сиғимга эга, модель Android 7.0 операцион тизимида ишлайди. Қуйида мана шу смартфонга яқиндан назар соламиз.

 

Дизайн ҳамда фойдаланишга қулайлик

P8 lite 2017 смартфони қадоғида кабел, қувватлаш қурилмаси, наушниклар, SIM карта учун тўғноғич, ҳужжатлар билан тақдим қилинган.

2017 йилда янгиланган P8 lite жозибадор кўринишга эга бўлди. Дизайнига кўра гаджет Honor 6, Honor 8 каби моделларни эслатиб юборади.

Смартфоннинг олд ва орқа панели қайрилма шаклдаги ҳимоя шишаси билан қопланган. Бу шишаларни металлга ўхшаш пластик ром бирлаштириб турибди. Корпуснинг қайрилма ёнлари, бош камеранинг силлиқ дизайнда ишлангани, дисплей бўйлаб элементларнинг бир текис симметрик жойлаштирилгани диққатга сазовор.

Дисплей диагонали 5,2 дюймли, ромлар ҳажми ҳам ўртача бўлгани боис, смартфон кўринишидан ихчам — уни бир қўлда бошқариш мумкин.

Бу телефон аппарати 3 рангли корпусда ишлаб чиқарилади: қора, оқ, тилла рангларда ишлаб чиқарилмоқда.

Бошқарув элементларининг жойлашуви стандарт: microUSB порти, бош динамик ҳамда микрофон корпус қуйисида, клавишлар ён томонда, «гибрид» SIM-карта бўлмачаси корпуснинг чап ёнида, mini-jack туйнуги эса том қисмида жойлаштирилган. Клавишларнинг жойлашуви қулай, экрандаги виртуал тугмаларни мустақил созлаш ҳам мумкин. Дисплей ён томонида ўтказиб юборилган воқеа-ҳодисалар учун кичик индикатор мавжуд.

Бармоқ излари сканери орқа панелда жойлаштирилган. Кўрсаткич бармоқ ички ҳис билан ўз-ўзидан шу сканерга йўналади. Huawei ишлаб чиқарган бошқа смартфонлар каби, бу датчикнинг фаолияти хусусида фақатгина яхши фикр айтиш мумкин — аксарият ҳолда тезкор ва аниқ ишлайди.

Бу сканер ёрдамида смартфонни бошқариш ҳам мумкин: блокировкадан чиқариш, блокировкага солиш, огоҳлантириш ва воқеа-одисалар панелини тозалаш, фотосуратларни ўтказиш, суратга олиш, қўнғироқларга жавоб бериш ҳамда будильникни тўхтатиш. Умуман олганда, бу жуда қулай. Ортиқча функцияларни созламалар орқали ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Корпус пишиқ-пухта, деталларнинг йиғилиши мустаҳкам, ғичирлаш ёки бўшашиш кузатилмайди. Бироқ, корпуснинг сирпанчиқ эканини унутмаслик лозим: озгина нишабликдан ҳам сирпаниб тушиб кетиб, дарз кетиши мумкин.

 

Экран

P8 lite 2017'да ўрнатилган 5,2 дюймли IPS дисплейнинг пикселлар сиғими 1920 га 1080 белгига тенг. Бу экран 2,5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қопланган. Афсуски, бу шишада олеофоб, яъни доғ-дуғга қарши ҳимоя қоплама ётқизилмаган. Бармоқлар орасида корпус тез кир йиғади.

Шу билан бирга, экранда сурат сифатли акс этади. Матрицадаги ёруғликни бошқариш диапазони 7 дан 575 кд/м² гача. Экраннинг ёруғликни автоматик бошқариш тизими кўнгилдагидек ишлайди.

Экраннинг тасвирни аниқ-тиниқ узатиш қобилияти идеал даражада бўлмаса ҳам, фойдаланувчини хафа қилиб қўймайди. Экрандаги ранг-тасвир ҳарорати ҳам ўртача. Бир қараганда оддий фойдаланувчи буларни фарқламайди ва экран яхши таассурот қолдиради. Дисплей сокин ва табиий ранг узатади. Созламаларда рангли ҳароратни созлаш ёки кўк тусни камайтирувчи «кўзни ҳимоялаш» режимини ёқиш мумкин.

 

Аппарат платформа ва куч-қувват

Смартфон бренднинг ўзи ишлаб чиқарган HiSilicon Kirin 655 процессорида ишлайди. Бу чипда 8 та Cortex-A53 ядроси ва Mali-830MP2 видео-картаси фаолият кўрсатади. Платформа маълумотларни 16 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайди. Шу билан бирга, платформада фойдаланувчи қадамини ҳисоблайдиган, мусиқа ва аудиони қайта ишлайдиган ёрдамчи процессор ҳам мавжуд. Смартфондаги тезкор хотира 3 (RAM) ва доимий хотира 16 ГБ (ROM, 9,54 ГБ фойдаланувчи учун), иккинчи NanoSIM ўрнига қўшимча хотира ўрнатиш мумкин.

Бу процессор GT3 (Kirin 650 частота тезлиги пастроқ) ҳамда GR5 2017'даги чиплардан яхши таниш. Бу чип ўйин ҳамда иловалардан фойдаланиш учун қулай. Аппарат платформаси Android 7.0 тизими билан бирга тезда фойдаланувчига мақбул келади. 

ЎқингHuawei GR5: тан олинган бренднинг ўрта нархли “имзоси”

Аккумуляторнинг ишлаш вақти — ўртача. 3000 мА соат электр токи ёрдамида смартфон ўртача 2 кун фаолият кўрсатади. Ҳар куни смартфондан 5-7 соат фаол фойдаланиш мумкин.

 

Камера имкониятлари

Huawei P8 lite 2017 бош камераси 12 МП сиғимли сенсор базасида яратилган. Унинг таркибида 5 та линза мавжуд. Бу линзалардаги ёруғлик тақсимотига масъул мослама f/2.2 стандартли. Сенсордаги пиксел ҳажми 1,25 мкм бўлиб, автофокус тезкор ишлайди. 

Смартфон олган фотосуратлар сифати ёмон эмас. Ёруғлик паст шароитда ҳам ичкарида яхши сурат олиш мумкин. 

Олд камера модули эса 8 Мп (f/2.0, пиксел ҳажми -- 1,4 мкм) бўлиб, унинг ишлаши ҳам ёмон эмас, деталларга бой сурат олади.

Умуман олганда, бу смартфон камералари нисбатан қимматроқ GR5 2017'дан яхшироқ суратга олиши билан диққатни тортади. Қуйидаги суратлар мисолида бунга ўзингиз баҳо беринг.

 

Хулоса

Huawei P8 lite 2017 кўринишдан ёқимли смартфон бўлиши баробарида, ички имкониятлари ҳам ўртача. Унинг жозибадор дизайни ва жиҳатлари, дастурий таъминоти ўзаро уйғун. Шу кунларда Huawei P8 Lite 2017 Dual Sim "Малика"да 1,806,000 сўмдан сотилмоқда. Бу пулга 64 ГБ хотирали Mi Note Pro, Mi 4s каби рақибларни харид қилса ҳам бўлади. Бироқ, камера ва самарадорликда Huawei P8 lite 2017 инжиқ фойдаланувчи учун ҳам айни муддао. Ёғ-доғга қарши пленка йўқлигига кўз юмсак бўлди, ҳаммаси жойига тушади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 1.8 млн сўм Сотиб олиш
olx.uz 1.6 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!