Panasonic бақувват смартфонини ҳамёнбоп нархда чиқарди

  •   DiMaX
  •  1532
  •  18.07.2017 11:21

Panasonic бақувват смартфонини ҳамёнбоп нархда чиқарди

Panasonic компанияси Ҳиндистонда P55 Max смартфонини тақдим этди. Мазкур модель металл корпусга ва бақувват аккумуляторга эга бўлса-данархи атиги 132 доллар туради. Бу ҳақда Flipkart ресурси маълумот тарқатган.

Panasonic P55 Max қурилмасига диагонали 5,5 дюймга тенг, HD сифатли (1280x720 пикселли) дисплей ўрнатилган. Камералари ҳам чакки эмас: селфи-камера учун 5 мегапикселли, асосий камера учун эса 13 мегапикселли модуллар танланган.

Телефон MediaTek MT6737 процессорида ишлайди, тезкор хотираси эса 3 гигабайтга тенг. 16 гигабайтлик ички флеш-хотирасини microSD картаси ёрдамида кенгайтириш имкони мавжуд.

P55 Max смартфони Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Гаджет симсиз алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.0 ҳамда GPS интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.

Компания бу смартфонида аккумулятор борасида ҳам хасислик қилмаган – унга нақ 5000 мА/соат сиғимли батарея ўрнатган. Девайснинг ўлчамлари 152х77,6х8,7 миллиметрни, вазни эса 180 граммни ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!