Panasonic ҳимояланган янги гибрид планшетини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1063
  •  29.06.2017 11:48

Panasonic ҳимояланган янги гибрид планшетини тақдим этди

Panasonic компанияси мустаҳкам ҳимояга эга Toughbook CF-XZ6 гибрид планшетини намойиш этди. Мазкур модель «оқ ёқалилар» – турли соҳалардаги топ-менежерлар, бизнес-консультантлар, мерчендайзерлар, аудиторлар ва юқори лавозимли давлат хизматчилари учун, дея таърифланмоқда.

Panasonic Toughbook CF-XZ6 диагонали 12 дюймли – 2160×1440 пикселли экран билан жиҳозланган. Унга 7-авлод Intel Core i5-7300U vPro процессори қўйилган. Қуримланинг тезкор хотираси 8 ГБ, қаттиқ дискидаги доимий хотираси эса 256 ГБ ҳажмга эга. Унга ўзининг клавиатура панелини улаб, ноутбук режимига ўтказиш мумкин.

Toughbook CF-XZ6 ҳар қандай турдаги бизнес-портларни қўллаб-қувватлайди, улар орасида LAN, HDMI, USB 3.1 (Gen 1) Type-C ва USB 3.0 ҳам бор. Шунингдек, 4G LTE опциясига эга WLAN Intel Wireless-AC 8265 ҳамда Bluetooth 4.1 модуллари мавжуд. Девайс Windows 10 Pro операцион тизими версиясида ишлайди.

Ноутбук режимида мазкур гаджет 14 соатгача узлуксиз ишлаб беради. Буни таъминлаш учун клавиатуранинг ўзига қўшимча батарея ҳам ўрнатилган, у шошилинч ҳолларда асосий аккумулятор вазифаларини ўз зиммасига ола билади. Планшетнинг ўзидаги 4 унсурли батарея бўлса қувватлашсиз 6,5 соат ишлашга етади.

Panasonic’нинг ушбу девайси ҳимояланган бўлиб, 76 сантиметргача баландликдан тушиб кетганида унга ҳеч нима бўлмайди.

Panasonic Toughbook CF-XZ6 шу йилнинг июлида савдога чиқарилади. Унинг стандарт конфигурациядаги (Intel Core i5, 8 ГБ RAM, 256 ГБ SSD, 4G тармоғисиз) моделига 2081 евро нарх белгиланган.

Гибрид планшетнинг қолган хусусиятлари билан унинг махсус саҳифасида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!