Panasonic’нинг 1500 долларлик смартфони ва планшети сири нимада? (+2та видео)

  •   DiMaX
  •  1446
  •  26.07.2018 18:41

Panasonic’нинг 1500 долларлик смартфони ва планшети сири нимада? (+2та видео)

Анъанавий смартфонлар бозорида муносиб ўрин ола билмагач, Panasonic компанияси рақамли камералар ҳамда ҳимояланган смартфон ва планшетлар ишлаб чиқаришга зўр бермоқда. Жумладан, унинг сўнгги тақдим этган иккита девайси алоҳида эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Panasonic ҳимояланган янги гибрид планшетини тақдим этди

Мустаҳкам ҳимояланган бу қурилмалар – Toughbook T1 русумли смартфон ҳамда Toughbook L1 планшети бўлиб, Panasonic уларнинг ҳар бирига нақ 1499 доллар миқдорида нарх белгилаган. Айтиб ўтиш керакки, буниси ҳали ҳолва: компаниянинг FZ-A2 туркумидаги энг қиммат планшети 2000 доллар туради!

Бозорга Toughbook T1 номи билан чиқарилаётган FZ-T1 моделига мансуб смартфон экрани диагоналига 5 дюймга тенг. Ўз тоифасидаги – ҳимояланган телефонлар орасида у енгил ва юпқа бўлса-да, барибир оддий 6 дюймлик смартфонлардан залворли ва қалинроқ. Toughbook T1 корпусининг қалинлиги 13,1 миллиметрга, вазни эса 230 граммга тенг.

Мана, унинг хусусиятларини қуйидаги видеода кўрамиз:

Гап шундаки, янги тақдим этилган ҳар иккала девайс ҳам зарбага чидамли, 1,5 метрлик баландликдан тушиб кетса ҳам уларга ҳеч нима қилмайди. Бу гаджетлар MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра мустаҳкам ҳимояга эга бўлиб, ўта юқори ва паст ҳароратга, босимга, шунингдек, қуёш нурлари, ёмғир, қум ва чанг таъсирларига бардошли.

ЎҚИНГ: Тўлиқ экранли, стилуси билан, яна сув ўтказмайди: қайси смартфонларга шундай таъриф беришмоқда?

FZ- L1 моделидаги, бозорга Toughbook L1 номи билан тақдим этилаётган планшет экрани эса диагоналига 7 дюймга тенг. Дарвоқе, ҳар иккала янги қурилманинг дисплейлари пикселлар сиғими 1280х720 бирликни ташкил этади (HD форматида).

Келинг, Toughbook L1 планшети билан ҳам видеролик орқали яқиндан танишамиз:

«Профессионал даражадаги» мазкур смартфон ва планшет Android операцион тизимининг энг сўнгги – 8.1 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди. Уларнинг «электрон юраги» – тўрт ядроли Snapdragon процессори. Шунингдек, қурилмаларнинг иккаласи ҳам бутун дунё бўйича барча турдаги маълумот узатиш протоколларига мос келади.

ЎҚИНГ: Зўр ҳимояланган Galaxy Tab Active 2 планшети чиқди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.