Panasonic P90: чиройли ва арзон смартфон – атиги 80 доллар

  •   Saroy
  •  2536
  •  22.06.2018 12:06

Panasonic P90: чиройли ва арзон смартфон –  атиги  80 доллар

Япониянинг Panasonic корпорацияси янги, жуда арзон  Panasonic P90 смартфонини бозорга чиқарди. Қурилманинг нархи кўнгилдагидек, ташқи кўриниши чиройли, қолаверса ичи ҳам соддароқ ишланган.

Panasonic P90 томонлар нисбати 16:9 бўлган стандартли HD-экранига эга бўлди. Процессори MediaTek MT6737, тезкор хотираси 1 гигабайт ва ички хотираси 16 гигабайт. Хотираси 128 гигабайтгача бўлган  microSD картаси учун слот ҳам бор. Асосий ва олд камералари битталик. Камераларнинг иккаласи ҳам 5 Мп га эга светодиодли чақноғи ва автофокуси бўлган тасвир датчиклари билан жиҳозланган.  Қолаверса, у 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1 ва  GPS модулларига эга. Аппаратнинг фаолиятини сиғими 2400 мАч бўлган батарея қувватлантириб туради. Қурилмани ОС Android 7.0 Nougat бошқаради.

ЎҚИНГ: Panasonic шаффоф дисплейни намойиш этди

Қора, мовий ва тилла рангда бўлган Panasonic P90 ҳозирданоқ Ҳиндистоннинг ички бозорида сотилмоқда. Нархи — 80 АҚШ доллари туради. Қурилма жаҳон бозорига чиқадими йўқми ҳали номаълум.

Ёқимли қурилма, лекин паст нархига қараб жуда кучсиз смартфон, дейиш мумкин. Янги қурилма кексаларга, болалар ёки гаджетлар билан биринчи бор танишаётганларга жуда қўл келади.

ЎҚИНГ: Panasonic тақиладиган электроника учун эластик батареяларни ихтиро қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!