Panasonic шаффоф дисплейни намойиш этди

Panasonic шаффоф дисплейни намойиш этди

Барча компаниялар CES 2016 электроника кўргазмасига энг сўнги инновацион ишланмаларни тақдим этмоқда. Panasonic компанияси ҳам ўзининг замонавий қурилмаларини олиб келди. Улардан бири шаффоф ҳолга ўтиш имконига эга дисплейдир.

Ишлаб чиқарувчилар бундай турдаги экранларни шкаф эшигига ўрнатишни таклиф қилишмоқда. Керакли вақтда шаффоф эшик, қолган вақтда эса ундан монитор ёки телевизор ўрнида фойдаланиш мумкин ва бу одамлар учун ўзига хос қулайлик.

Умуман олганда, Panasonic`нинг бу лойиҳаси, яъни шаффоф ҳолга ўзгарувчи дисплей дунёда биринчи маротаба қўлланилган услуб эмас. Бироқ ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмадаги намойиши чиндан ҳам кўпчиликнинг қизиқиши ва ҳайратига сабаб бўлаяпти.

Компания меҳмонларга токчасида турли нарсалар жойланган шкафни кўрсатишмоқда. Бир муддатдан сўнг шкафда шаффоф экран ёқилиб, мониторга айланади ва турли тасвирларни кўрсата бошлайди.

1080р кўрсаткичли дисплей микроскопик светодиотлар асосида қурилган ва тасвирлар ойнали панелда акс этади. Ҳозирча экранни 100 % фоиз шаффоф деб бўлмайди, лекин Panasonic мутасаддиларининг тасдиқлашича, муҳандислар тез орада бунга ҳам эришади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!