Panasonic юқори кадр частотасига эга янги камерани тайёрламоқда

Panasonic юқори кадр частотасига эга янги камерани тайёрламоқда

43 Rumors сайти тез орада тақдимоти кутилаётган Panasonic фирмасининг Lumix DMC-GH5 камерасига тегишли баъзи суратларни эълон қилди.

Аввалроқ маълум қилинганидек, ушбу камера 180 к/с частотада 4К видеоларни тасвирга тушириш  имкониятини беради. Бу эса видеодаги ҳаракатни секинлаштиришга химат қилади. Бироқ ҳозирча камера сенсорининг аниқлик формати ошкор этилмаган. Аммо янги модель ўтмишдоши Lumix DMC-GH4 камерасига нисбатан юқори фокуслаш нуқталарига билан фарқланиши айтилмоқда (225 та).

Камерадан -10 градус совуқда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Panasonic Lumix DMC-GH5 камераси 4 январда намойиш этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!