Пандемия шароитида АҚШ ва Исроилга киберҳужумлар ошмоқда

  •   DiMaX
  •  295
  •  27.05.2020 12:58

Пандемия шароитида АҚШ ва Исроилга киберҳужумлар ошмоқда

Исроил юзлаб веб-саҳифалари Эрон томонидан хакерлик ҳужумига учраганини даъво қилмоқда. Саҳифаларнинг асл матни ўрнига иврит ва инглиз тилларида «Исроилнинг вайрон бўлишига оз қолди» деган гап қолдирилган, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Видео: полиция ўзининг хакерлик қилаётганини кўрсатиб мақтанди!

«Америка овози» нашрининг хабар беришича, ушбу киберҳужум Исроил содир этгани айтилаётган Эроннинг Бандар Аббос портига ҳужумга жавоб сифатида кўрилмоқда. Бандаргоҳга ҳужум эса Эроннинг Исроил сув хўжалиги бошқармаси сайтига қарши киберҳужумига жавоб экани тахмин қилинмоқда.

Исроил киберхавфсизлик соҳасида етакчи давлатлардан ҳисобланади. Махсус тайёргарликдан ўтган минглаб аскарлари ҳарбий хизматини разведка ва кибер бўлимларда ўтаб, хизматдан сўнг шу йўналишдаги ноҳарбий компанияларда ишлайди.

«Исроил кибертаҳдидларга ўзига хос тарзда ёндашади – илм аҳли, ижтимоий ва хусусий секторларни жалб қилиб, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Исроил кибертаҳдид фақат ҳарбий ёки ноҳарбий таҳдид эмаслигини яхши тушунади. Бу – миллий таҳдид», — дейди Тел-Авив университетининг Кибернетик изланиш марказидан Гил Барам.

Исроилнинг «Checkpoint» компанияси киберхавфсизлик соҳасида дунёдаги етакчи ширкатлардан бўлиб, ҳарбий хизматни бирга ўтаган уч киши томонидан асос солинган. Компания яқинда Хитойнинг Жануби-шарқий Осиёдаги давлат идоралари саҳифаларига хакерлик қилишни мақсад қилган жосуслик амалиётини фош қилди.

«Бу ҳужумларни йиллар давомида кузатганмиз, аммо калаванинг учини энди топишга муваффақ бўлдик. Кўплаб ҳужумлар бир-бирига боғланганини кўрган эдик. Бу разведканинг иши бўлиб, йиллаб давом этиб келаётган бир кампания доирасидаги ҳужумлардир», — дейди «Checkpoint» компаниясидан Лотем Финкелштейн.

ЎҚИНГ: Исроилликлар исталган iPhone ва Android-смартфон ҳимоясини бузувчи қурилма яратишди

Хитой ҳукуматига алоқадор хакерларни АҚШдан маълумот ўғирлашда айблаб келишади. Яқинда коронавирусга қарши вакцина бўйича олиб борилаётган изланишга доир маълумотни ҳам ўғирлашга ҳаракат бўлди, бироқ Хитой ҳукумати айбловларни инкор этди.

«Хитой киберҳужумлардан, асосан, интеллектуал мулкни ўғирлашда фойдаланади. Федерал қидирув бюросига кўра, Хитой АҚШдаги соғлиқни сақлаш ташкилотларига қарши хакерлик қилмоқда», — дейди Гил Барам.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компьютер тизимига қарши ҳужумлар кўпайганини айтиб, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилмагунча киберҳужумлар янада кўпайиши ҳақида огоҳлантирди.

ЎҚИНГ: Яндекс харитаси Туркия ва Исроилнинг ҳарбий объектларини яширишга уриниб, аксинча – фош этиб қўйди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!