Паролларингизни ўғирлаётган ушбу тўққизта Android-иловани тезда ўчиринг!

  •   DiMaX
  •  1235
  •  05.07.2021 09:57

Паролларингизни ўғирлаётган ушбу тўққизта Android-иловани тезда ўчиринг!

Яқинда хакерлар тарихда энг йирик миқдорда – 8,4 миллиард паролни ўмаришган бўлиб, биз унда сизнинг паролингиз ҳам мавжудлигини текшириш учун ҳаволани ҳам эълон қилганмиз. Куни кеча эса Dr.Web мутахассислари Android тизими учун ишлаб чиқилган иловалардан айримлари фойдаланувчиларнинг логин-паролларини ўғирлашини аниқлашди.

ЎҚИНГ: 2020 йилдаги энг ёмон ЭЛЛИКТА парол: қаранг-чи, сизники йўқмикан бу рўйхатда?

Экспертларнинг маълум қилишларича, ушбу дастурлар логин ва паролларни Facebook иловаси орқали ўғирловчи троян кодига эга. Иловаларнинг рўйхати эса қуйидагича:

  1. PIP Photo;
  2. Processing Photo;
  3. Rubbish Cleaner;
  4. Inwell Fitness;
  5. Horoscope Daily;
  6. App Lock Keep;
  7. Lockit Master;
  8. Horoscope Pi;
  9. App Lock Manager.

Dr.Web маъмурияти аллақачон бундан Google’ни огоҳ этишган ва қидирув гиганти уларни Google Play каталогидан олиб ташлаган. Бироқ шу пайтгача ўрнатиб олинган смартфонларда ушбу дастурлар ўз фаолиятини давом эттира олади. Шу боисдан, агарда сизда ҳам шулардан бирортаси бўлса, тезда ўчириб ташлаганингиз маъқул.

Бу борада аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари, ишончли парол яратиш йўллари, паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш, паролингиз ўғирланганини текшириб берувчи Telegram-бот ҳақидаги йўриқнома-мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Ким «ўғри», ким тўғри?