Павел Дуров Apple'ни яна танқид қилди

Павел Дуров Apple'ни яна танқид қилди

Telegram асосчиси ва раҳбари Павел Дуров ўз блогида Apple компаниясини яна танқид қилди. Бу сафар Дуров купертинолик компаниянинг Safari мобил браузеридаги муаммоларга эътибор қаратган.

Дуровнинг таъкидлашича, Apple веб-дастурчиларни iPhone ва iPad қурилмаларида нимага қодирликларини кўрсатишга тўсқинликда қилади ва шу сабаб Telegram веб иловаси ҳам iOS платформасида маҳаллий-илова даражасига ета олмайди.

"Апрел ойида Telegram Web дастурчиси iOS Safari браузерида Apple йиллар давомида тузатишни ёки яхшилашни истамаган муаммоларнинг ўнталик рўйхати билан бўлишди (техник тафсилотлар учун шу ердан текширинг). Ҳатто, бошқа дастурчилар Apple'нинг Safari'си Интернетни ўлдираётгани ҳақида шикоят қилишган.

Шунингдек, Дуров App;e илова эгаларидан 30% комиссия ундириб олиш учун ўз фойдаланувчиларини кўпроқ маҳаллий иловаларни юклаб олишга мажбурлаши ва шу сабаб веб-иловаларни қасддан бузаётганлигидан гумон қилишини айтиб, бунинг нима учун зарарли эканлиги ҳақида маълум қилганини эслатиб ўтди. 

Яхшиямки, регулаторлар нима бўлаётганини тушуна бошладилар. Бу ҳафта Рақобат ва бозорлар бошқармаси, Буюк Британия регулятори, (CМА) хулоса қилди:

"Apple ўзининг мобил қурилмаларида ўз браузер механизмининг муқобил вариантларни тақиқламоқда; бу Апплеъга хос бўлган чеклов. CМА рақиб браузерларни Safari'дан ўзларининг фарқлаш имкониятларини (масалан, тезлик ва функсионаллик каби хусусиятларда) ва Apple'нинг ўз браузер механизмига сармоя киритиш учун хоҳишини чеклашидан хавотирда.

Ушбу чеклов, шунингдек, индивидуал юклаб олиш ўрнига браузернинг ўзида ишлайдиган веб-иловаларнинг истеъмолчилар ва корхоналарни ушбу инновацион технология афзалликларидан маҳрум қилади.""

Сўзининг охирида Павел Дуров бу тўғри хулоса бўлганлигини, тез орада тартибга солиш чоралари кўришилишига умид қилишини айтади ва Стив Жобс ўлимидан 10 йил ўтиб, бир пайтлар мобил веб-тармоқни революция қилган компания энди унга ўзи энг катта тўсиқ бўлаётгани ачинарли эканлигини айтади.

ЎҚИНГ: Павел Дуров расман Telegram Premium обунасини тақдим қилди

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!