Павел Дуров: Кремл билан жанг, саргардон умр, Telegram ва қиймати ошаётган биткойнлари

Павел Дуров: Кремл билан жанг, саргардон умр, Telegram ва қиймати ошаётган биткойнлари

Жаҳон бўйлаб давом этган 3 йиллик сарсон-саргардончиликдан сўнг Павел Дуров ниҳоят, яшаш учун Дубайда қўним топди.

33 ёшли Дуров 2014 йилда Россияда ўзи асос солган энг йирик ижтимоий тармоқ -- VK (V Kontakte) тармоғини Кремлга дахлдор миллиардерга сотишга мажбур қилингач, мамлакатни этади ва янги тармоқ яратишга жиддий киришади. Бу хатти-ҳаракатларнинг меваси бўлган Telegram айни кунда 180 миллион нафар фойдаланувчига эга.

"Россиялик Марк Зукерберг"

"Россиялик Марк Зукерберг" лақабини олган Дуров ўзининг Россияни тарк этиш ҳақидаги қарорини Россия ҳукуматининг унинг ишларига ҳадеб бурун суқиши билан изоҳлайди.

Павелнинг Николай исмли акаси кучли математик ҳамда дастурчи сифатида ном қозонган эди. Унинг ўзи ҳам Россиянинг энг олди талабаларидан бири бўлган ва ҳатто президент стипендиясига муносиб топилган.

Дуров 1984 йилда Собиқ Иттифоқда туғилган. 2011 йилда у Россия Федерал Қидирув Бюроси VK тармоғидаги фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни талаб қилаётганини очиқ-ойдин интернет саҳифасида ёзгач, аксарият россияликлар учун чинакам қаҳрамонга айланди.

Гарчи, Кремлда Павел Дуровни деярли душман ва хоинга чиқариб қўйишган бўлишса ҳам, унинг ҳимояланган тармоғидан фаол фойдаланишади.

"Telegram жуда ҳам қулай. Биз ундан ошкор қилиб бўлмайдиган хабарларни эмас, жамоатчилик билиши керак бўлган хабарларни тарқатамиз. Интернет ҳеч қачон батамом хавфсиз бўла олмайди", дейди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Дуров унинг тармоғига оид маълумотлар ҳеч қачон бирор бир ҳукуматга сотилмаслиги ва қаттиқ ҳимоя қилинишини кўп таъкидлайди. Шунинг учун ҳам у доимо таъқиб остида яшайди ва серверлари жойлашган манзилларни қаттиқ сир сақлайди.

Жинси шим ва қора футболкада танилган, келиб чиқиши Санкт-Петербургдан бўлган Павел Россияни VK савдосидан тушган $300 миллион доллар ҳамда 2,000 дона биткоин билан такр этган. У янги йилни янги йирик лойиҳа билан бошлашини маълум қилмоқда.

Унинг қудратли ғанимлари!

Айтиш керакки, Дуров АҚШ нинг ном қозонган IT-мутахассислари, хусусан Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж ҳамда Миллий хавфсизлик агентлиги ходими Эдвард Сноуден билан яқин алоқаларда бўлган. Шунингдек, бу устаси фарангларнинг ҳар иккаласи Telegram’нинг маълумотларни шифрлаш тизимини эътироф қилишган.

Twitter ва Facebook тақиқланган Эронда Telegram фойдаланувчилари сони 40 миллиондан ошади. Мамлакатда йиллик сарф қилинадиган трафикнинг 40 фоизи айнан шу тармоқ ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Эрон ҳукумати Telegram’нинг маълумотни кучли шифрлаш технологияси террорчи кучлар учун қўл келаётгани, тармоқдаги уларнинг сони тобора кўпайиб бораётганини айтиб, Дуровни жиноий жавобгарликаа тортган.

Telegram фойдаланувчилари алоқа қилишлари учун бир-бирларининг телефон рақамларига зарурат сезмайдилар. Турли операцион тизимларнинг 100 минглаб фойдаланувчилари, жумладан террорчи кучлар ҳам бу хавфсиз тармоқдан бехавотир фойдаланишмоқда. Дуров уларга қарши янги қидирув тизими ишга туширилишини маълум қилган.

‘Умрбод кафолат’
Яна бир жиҳати борки, Дуров ўз ресурсларига даромад манбаи сифатида қарамайди. Унинг айтишича, Telegram тармоғи хайр-саховатни кўзлайди ҳамда сиёсий тазйиққа дучор бўлган VK'дан фарқли ўлароқ, Telegram ҳеч қачон, бирор бир нархга сотилмайди.

WhatsApp ва Skype охир-оқибат сотиб юборилган бўлса ҳам, Павел Дуров "Силикон водийси"даги йирик компанияларнинг Telegram'ни харид қилиш юзасидан $3 ёки $5 миллиард долларлик таклифларини рад қилади.

“Telegram, ҳатто 20 миллиард долларга ҳам сотилмайди. Мен ва фойдаланувчиларим ўртасида лафз бор! Бу маълумотларнинг умрбод кафолати!"

Биткойн ва солиқлар

Дуров 2013 йилда 750 АҚШ долларига биткойн валютасидан харид қилган. Бугунги кунда унинг рақамли пулларининг қиймати 35 миллион АҚШ долларига етган. Шунингдек, Дуров Кариб денгизидаги Сент-Китс ва Невис оролларининг фуқаросига айланиш учун ҳам бу давлатга катта сармоя киритган.

Интернет-магнатнинг айтишича, у биткойнларни "виртуал олтин" деб билади ва бу борада ижобий фикрда.

Дуров солиқлардан озод ҳудуд бўлгани сабабли ҳам Дубайдан қўним топганини айтади. Солиқлар инсон имкониятларини чегаралайди. Буни аксарият ғарбликлар тушунмайдилар. Топганингни ярмини солиқ учун тўлаш сен ҳаётингни 180 кунини давлат учун сарф қилаётганингни англатади. Мен бу тежалган пулларни жамиятни бошқа тарафдан ривожлантиришга йўналтиришимга ишонаман.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!