Павел Дуров ўз мессенжерида дислайклар билан "сийланди"

Павел Дуров ўз мессенжерида дислайклар билан

Telegram мессенжери раҳбари, Павел Дуров ўз каналига янги пост жойлади, лекин у ўқувчилар томонидан ижобий қабул қилинмади.

Ўзининг янги постида, Дуров, яқинда TON жамоаси томонидан ўтказилган .тон доменлари ауксионини муваффақиятидан ҳайратда қолганини айтиб, келажакда Telegram'да ҳам фойдаланувчи исмларини ана шундай ауксионга қўйилишини маълум қилди.

Агар TON шундай натижага эришган бўлса, @ юзернеймлар, гуруҳ ва канал ҳаволаларини ауксионга қўйсак, Телеграм ўзининг 700 миллион фойдаланувчилари билан қандай муваффақиятга эришиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг. @storm ёки @royal каби миллионлаб жозибали t.me манзиллари билан барча тўрт ҳарфли юзернеймлар (@bank, @club, @game, @gift ва бошқалар) сотувга қўйилиши мумкин" дейди Telegram раҳбари.

Шунингдек, Дуровнинг таъкидлашича, бу фойдаланувчи номи эгаларига уларни манфаатдор томонларга ўтказиш мумкин бўлган янги платформани яратади ва бунда эгалик ҳуқуқи блокчейнда NFT'га ўхшаш смарт-контрактлар орқали таъминланади. Бундан ташқари, келажакда нафақат юзернеймлар, балки, Телеграм экотизимининг бошқа элементлари: стикер ва эможилар билан биргаликда каналлар ҳам ушбу савдо бозорнинг бир қисми бўлиши мумкин.

Сўз охирида Павел Дуров яқин ҳафталарда Telegram'га мана шундай Web 3.0 хусусиятлари қўшилишини маълум қилди.

Бироқ, бу хабарни кўпчиллик ўқувчилар ижобий қабул қилишмади ва Дуровнинг постига дислайк билан реакция беришди. Қисқа вақт ичида 6 мингдан ортиқ лайклар билан 20 яқин дислайкар йиғилди ва бу кутилмаган муносабатдан кейин Дуров ўз каналида реаксияларни ўчириб қўйди.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (33 ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.