Павел Дуров ўз номидан тарғиб қилинаётган фирибгарликлар сабабли Facebook’ни судга бермоқчи!

  •   DiMaX
  •  616
  •  18.06.2020 11:45

Павел Дуров ўз номидан тарғиб қилинаётган фирибгарликлар сабабли Facebook’ни судга бермоқчи!

Telegram тайёрлаётган Telegram Open Network (TON) блокчейн платформаси тўхтатилганидан хабарингиз бор. Лекин айрим ижтимоий тармоқларда ушбу мессенжер ва унинг асосчиси номидан қилинаётган фирибгарлик схемалари учрамоқда.

ЎҚИНГ: Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Павел Дуров бу ҳақда расмий пост эълон қилган бўлиб, Telegram Uzbekistan уни ўзбек тилига ўгирган ва унда шундай дейилади:

Бир йилдан ортиқ вақтдан бери Facebook ва Instagram компаниялари менинг номимдан тарғиб қилинаётган фирибгар схемаларининг рекламасидан пул топмоқдалар. Мисоллар бу ерда → [1].

Ушбу фирибгар схемалар Facebook модераторлари томонидан тасдиқланиб келмоқда, улар реклама эълони расмий мақомига эга бўлиб, шу билан одамларни йўлдан урмоқда.

Ушбу схемалар натижасида пул йўқотганлар орасида кекса одамлар ва нафақахўрлар бор. Бундай фирибгарликнинг сўнгги ҳолати бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида тасвирланган [2], аммо Facebook томонидан маъқулланган фирибгарлик фаолияти ҳақида хабарлар бир йил олдин пайдо бўлган [3].

Фойдаланувчиларнинг кўплаб шикоятлари ва ғазабларига қарамай, Facebook ва Instagram ўтган йилнинг кузида [4] ва шу йилнинг баҳорида [5] бу каби эълонларни тарғиб қилишни давом эттирди.

На мен, на Telegram одамларга пул ишлаш усулларини таклиф қилмаслигини бир неча бор таъкидлаганмиз, аммо Facebook жамоаси менинг исмимдан фойдаланган сохта лойиҳалар рекламасини жойлаштиришни тўхтатмади.

ЎҚИНГ: Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

Facebook бир йилдан кўпроқ вақт давомида шикоятларни эътиборсиз қолдириб, фойдаланувчиларнинг молиявий тажрибасизлигидан пул ишлашига йўл қўйиб бўлмайди. Facebook’нинг рус модераторлари жамоаси сиёсий цензурани тезкор равишда амалга ошираётганига қарасак [6], компанияда реклама эълонларни баҳолаш учун етарлича имкониятлар бўлиши керак.

Ҳафта охирига қадар Facebook ўзининг реклама платформасига масъулият билан муносабатда бўлиши унинг манфаатларига киради. Умид қиламанки, компания ўз модераторларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида фойдаланувчиларига етказилган зарарни қоплайди.

Агар бу амалга ошмаса, мен Facebook ва Instagram фойдаланувчиларини компаниянинг фирибгар реклама эълонларини тарқатиш ҳолатларини сақлаб олишга чақираман. Ушбу далиллар бу ҳолатда келиб чиқиши мумкин бўлган СУД ЖАРАЁНИ доирасида керак бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!