Павел Дуров Телеграмга қарийб 30 млрд $ “жойламоқчи”

Павел Дуров Телеграмга қарийб 30 млрд $ “жойламоқчи”

2019 йилнинг охирига бориб Telegram криптовалютаси 29,5 млрд долларга етиши мумкин. Мутахассисларнинг бу баҳоси инвесторлар учун тақдим этилади.

Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформасидаги Gram токенларининг дастлабки эмиссияси баҳоси HASH Crypto Investment Bank “криптоинвестбанк”ининг ҳисоботида қайд этилади. Ҳисобот 2018 йилнинг октябрида тузилган. Унда 2019 йил якунига бориб бир Gram нархи 5,9 долларни ташкил этиши келтирилган. Агар бу амалга ошса, Дуровнинг криптопулларининг тўла капитализацияси 29,5 млрд долларга етишини The Bell нашри келтирди.

Бироқ Gram’нинг баҳоси 5,9 долларга етишига ишонқирамай қарайдиганлар ҳам бор. Тилга олинган ҳисобот муаллифларидан бири, HASH CIB катта таҳлилчиси Рустам Боташев баҳолаш услубини тушунтириш мобайнида криптовалютани қандай баҳолашни, ҳозирча, дунёда ҳеч ким билмаслигини тан олди. Айни вақтда HASH CIB ўз услубини таклиф этди. Олинган қийматни адолатли ёки кўзланган баҳо эмас, “рационал тармоқ баҳоси” деб қараган афзалроқ.

Ўқинг: Телеграмнинг келажаги қандай? Жорий йилда у ўз криптовалютасига эга улкан бизнес майдонига айланадими?

Айтиб ўтиш керакки, 2017 йилда Telegram бюджети 70 млн долларни ташкил этди. 2018 йилда ICOгача 100 млн доллар ажратиш режалаштирилган (ICO бу криптовалюта бўлиб, уни муайян миқдорда сотиш орқали инвестор жалб қилинади). 2019 йилда 130 млн, 2020 йилда эса 170 млн доллар ажратилади. 2018 йилдаги икки ёпиқ раундда ICO компанияга юздан ортиқ инвесторлардан 1,7 млрд доллар маблағ келтирди.

Аввалроқ Telegram март ойидаёқ криптовалютани муомалага киритмоқчи эканлигини ёзгандик. Аммо бу муддат янаям сурилиши мумкин. Дуров эса ой давомида лойиҳанинг йирик инвесторлари билан учрашишни режалаштирган.

Қизиғи шундаки, таваккалчи Павел Дуров агар 2019 йилнинг октябригача блокчейн-платформани ишга тушира олмаса, инвесторларга пулини қайтариб бермоқчи.

(фото: delovoe.info)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!