Павел Дуров ходимларини АҚШ махсус хизмати “сотиб олиш”га уринганини айтди

Павел Дуров ходимларини АҚШ махсус хизмати “сотиб олиш”га уринганини айтди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ўзининг Twitter-аккаунтида Америка махсус хизмати ходимлари унинг дастур ишлаб чиқарувчиларига пора таклиф қилганликларини айтди.

«2016 йилда Америкага жамоамиз билан бир ҳафталик ташрифимиз давомида АҚШ махсус хизмати ходимлари 2 маротаба компания дастурчиларига пул таклиф қилиб, уларни ўзларига оғдириб олишга уринишган. Шунингдек, ФҚБ томонидан менга нисбатан ҳам тазйиқ ўтказилди», — дейди Дуров.

«АҚШда маълумотни мустақил ва хавфсиз шифрловчи ишончли иловаларни яратиш мумкин, деб ўйлаш — соддаликдир», — хулоса қилади тадбиркор.

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров 2013 йилда Telegram мессенжерини ишга туширган. Айни пайтда бу тармоқдан 100 миллиондан зиёд одам фойдаланади. Иловани яратиш чоғида фойдаланувчининг маълумотларини кучли ҳимоялашга асосий эътибор қаратилган.

Сўнгги вақтда АҚШ ҳукумати ва Дуров ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқмоқда. Унинг сўзларига кўра, АҚШга сўралган маълумотларни тақдим қилмагани учун уни ҳар томонлама босим остига олишмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.