Payme фирибгарлардан огоҳлантирмоқда: Картангиздаги пулни олдириб қўйманг!

  •   DiMaX
  •  341
  •  12.11.2020 16:44

Payme фирибгарлардан огоҳлантирмоқда: Картангиздаги пулни олдириб қўйманг!

Охирги бир сутка ичида бизнинг қўллаб-қувватлаш хизматимизга бир нечта фойдаланувчимиз мурожаат қилиб, ёрдам сўрашди: ўзларини харидор деб таништирган шахслар уларнинг карталаридан маблағ ечиб олишган, деб ёзади Payme сервиси ўз блогида. Шунингдек, компания қандай қилиб фирибгарлар қармоғига илинмаслик ва маблағларни ҳимоя қилиш ҳақида ҳам сўзлаб берган.

ЎҚИНГ: Йўқолган ё ўғирланган пластик картангизни қандай блоклаб қўйишни биласизми?

Бу қандай рўй берди?

Фойдаланувчи olx.uz сайтида маҳсулот сотуви ҳақида эълонни жойлаштирган. Унга ўзини харидор деб таништирган, лекин аслида ундай бўлмаган шахс мурожаат қилган.

Фойдаланувчига Telegram орқали мурожаат қилган «харидор» ундан маҳсулотни Fargo етказиб бериш хизмати орқали жўната олиши ёки олмаслиги ҳақида сўраган. Ижобий жавоб олган «харидор» фойдаланувчимизга қуйидаги кўринишдаги ҳаволани жўнатган:

Фойдаланувчи ҳавола орқали ўтиб, рўйхатдан ўтган, бундан сўнг унинг телефон рақамига тасдиқлаш коди кўрсатилган SMS-хабар жўнатилган. Уни сайтга киритиш орқали у биринчи хатоликка йўл қўйган – шубҳали сайтда ўзининг карта маълумотларидан фойдаланиш имкониятини берган.

Унга сайтдан қуйидаги мазмунга эга хабар келган:

«Ҳисобингизда камида 500.000 сўм маблағ бўлиши лозим».

У карта балансини тўлдириб, иккинчи хатоликка йўл қўйган.

Орадан кўп вақт ўтмай унинг картасидан маблағлар ечилган, Telegram’даги ўзини харидор деб таништирган шахс билан ёзишмалар эса ўчирилган. Шу тариқа, olx.uz сайтида товар сотмоқчи бўлган юртдошимиз ўз пластик картасидаги маблағлардан ажралиб қолган.

ЎҚИНГ: OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз

Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, норасмий сайтларда маълумот киритиш керак эмаслигини ёдда тутинг. Етказиб берувчи сайтнинг ишончли эканлигига шубҳа қилсангиз, тасдиқлаш кодини киритмаслик керак.

Ҳақиқий Fargo ва OLX сайтлари қуйидаги кўринишга эга:

http://fargo.uz/

https://www.olx.uz/

Бегона шахсларга картангизнинг рақами, амал қилиш муддати ва унинг орқа тарафидаги CCV/CVV кодларини жўнатмаслик керак. Ушбу маълумотларсиз картангиздан маблағ еча олмасликларини ёдда тутинг.

Payme CARD электрон ҳамёнидан фойдаланинг.

Зарурият туғилса, балансингизни бўш қолдирган ҳолда, уни турли сайтларда рўйхатдан ўтказа оласиз. Фирибгарлар ҳамёнингизнинг маълумотларини билиб олган тақдирда ҳам, ҳисобнинг бўшлиги сабабли, ундаги маблағлар ечилмайди.

Маблағлар ечилган бўлса нима қилиш керак?

Payme қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг – улар ёрдам беришга ҳаракат қилиб, қўлдан келганча кўмак кўрсатишади.

Шунингдек сиз ички ишлар идораларига ва картангизни чиқарган банкка мурожаат қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Картадан-картага пул ўтказишнинг 50% арзон йўлини биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!