PDF-файлни Word’га ўгиришнинг 15 та бепул усули

  •   DiMaX
  •  25311
  •  24.02.2020 17:16

PDF-файлни Word’га ўгиришнинг 15 та бепул усули

Кўпинча интернетдан олинган китоб, қўлланма ёки бошқа матнли ҳужжатлар PDF форматида бўлади. Уларни ўзимиз ўрганган Word-файлга ўгириш орқали кейинчалик матнларини ўзгартириш, улардан нусха олиш имкони пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Энди Word, Excel ва PowerPoint битта иловада

Қуйида шунинг бепул усулларини баён этамиз, аммо бир жиҳатига эътибор беринг: мазкур жиҳозлар конвертер ҳисобланади. Яъни, улар ҳужжатнинг форматини ўзгартиради, аммо расм ҳолидаги матнни таниб – «ўқиб» олишга қодир эмас. Бу ерда келтирилаётган усулларда ўгириб олинган Word-файлдаги матнни таҳрирлаш имкони бўлиши учун, дастлабки PDF-файлнинг ўзида матн қатлами бўлиши лозим.

Демак, PDF-файлни икки хил тарзда – интернет орқали (онлайн режимда) ҳамда интернетга уланмасдан, компьютернинг ўзида (оффлайн режимда) Word‑файлга конвертация қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Талабага керак бўлган 9 бепул илова

PDF-файлни онлайн режимда Wordфайлга ўгириш

Энг осони – браузернинг ўзидаёқ конвертация қилиш бўлиб, мазкур хизматни бепул таклиф этувчи сайтлар мавжуд. Уларнинг барчаси деярли бир хил ишлайди: сайтни очасиз, PDF-ҳужжатни браузер ойнасига ташлайсиз ва конвертация тугмачасини босасиз. Шундан сўнг тайёр бўлган Microsoft Word форматли файлни кўчириб олаверасиз.

Демак, қуйидаги рўйхатда келтирилган сайтларнинг номига ўрнатилган ҳавола орқали ўтиб, буни ўзингиз синаб кўришингиз мумкин:

  1. PDF to DOC
  2. PDF.io
  3. PDF Online
  4. Soda PDF Online
  5. PDFCandy
  6. Convertio
  7. Free PDF Convert
  8. PDF 2 GO
  9. iLovePDF
  10. PDF to Word
  11. Online-Convert
  12. PDF 2 Word
  13. PDF24 Tools

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин

Интернетсиз вазиятда PDF-файлни Wordфайлга ўгириш

Агарда сизда PDF-файлни Word’га ўтказиш зарурати кўп бўлса-ю, интернетдан фойдаланиш имконингиз бемалол бўлмаса, у ҳолда қуйидаги дастурлардан бирини компьютерингизга ўрнатиб олганингиз маъқул:

  1. Sejda PDF

Ушбу бепул дастур Windows, macOS ҳамда Linux платформаларида ишлайди. Уни мана бу ҳавола орқали расмий сайтидан ўрнатиб олгач, бош экранида Convert PDF to Word’ни танлайсиз. Кейин унинг иш ҳудудига керакли PDF-файлни ташлайсиз ва конвертация тугмачасини босасиз.

Sejda PDF бепул эканлиги қулай, албатта, аммо ўзига яраша чекловлари ҳам бор. Унда жами 200 саҳифадан, ҳажми 50 мегабайтдан ошмаган PDF‑файлнигина ўгириш мумкин. Шунингдек, бу дастурда кунига жами уч мартагача конвертация қилиш имкони бор, холос.

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг «ақлли» таржимони энди интернетсиз ҳам ишлайди

  1. UniPDF

Мазкур илова фақатгина Windows тизимида ишлайди ва уни ушбу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин. UniPDF хизматидан фойдаланиш учун PDF-файлни шунчаки мана шу дастурда очасиз, якуний формат сифатида Word’ни танлайсиз ва «Конвертировать» тугмачасини босасиз.

UniPDF’нинг бепул версияси ҳам кунига учтагача файлни Word’га ўгириб бера олади.

ЎҚИНГ: Windows 10 ўрнатгандан сўнг қилиш шарт бўлган 7 иш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.