Peakago – атиги 300 долларлик, энг митти ноутбук-планшет! (+видео)

  •   DiMaX
  •  568
  •  04.11.2019 15:52

Peakago – атиги 300 долларлик, энг митти ноутбук-планшет! (+видео)

Пол Клингер исмли дастурчи ThinkTiny деб номланган жуда митти ўйин ноутбукини яратгани ҳақида хабар ва унинг «жонли» видеосини чиқаргандик. Бугун эса ҳақиқий – серияли тарзда ишлаб чиқарилишга мўлжалланган, одатий амалларни бажарса бўладиган энг ихчам ноутбук ҳақида маълумот бермоқдамиз.

ЎҚИНГ: Энди ҳар қандай смартфонни атиги 150 доллар эвазига ноутбукка айлантириш мумкин! (+видео)

IndieGoGo краудфандинг майдончасида жамоавий маблағ тўплашга қўйилган янги гаджет – 7 дюймлик тачскрин ҳамда IPS-матрицали ноутбук бўлиб, унинг вазни атиги 536 грамм келади. Ишлаб чиқувчилар уни сафарларда олиб юриш қийин бўлган бесўнақай ва оғир лаптопларга муқобил девайс сифатида тақдим этишган.

Ўз вазни ва ўлчамига қараганда, Peakago бой аппарат таъминотига эга: Intel 8350 чипсети, 8 гигабайтлик тезкор хотира. Маълумотларни сақлаш учун эса унга 128 гигабайтлик SSD-диск ўрнатилган. Буларнинг барчаси Windows 10 тизимида бемалол ишлаш имконини беради.

ЎҚИНГ: IFA 2019: Дунёдаги энг қудратли ноутбук тақдим этилди, видеокартасининг ўзи 4000 доллар туради!

Peakago гибрид қурилма бўлиб, уни нафақат ноутбук, балки планшет сифатида ҳам қўлласа бўлади. Клавиатура панелини экраннинг орқасига қайириб букланса, тугмачалари блокланади ва девайс сенсор экраннинг ўзидан бошқарилаверади. Шунингдек, уни «уйча» шаклида столга қўйиб, видеоконтент томоша қилиш мумкин.

Алоқа учун Peakago ноутбукига 4G ҳамда Wi-Fi модуллари ўрнатилган, маълумот алмашишга USB 3.0 ва Type-C портлари мавжуд, булардан иккинчиси 4500 мА/соатлик аккумуяторини қувватлашга ҳам ишлатилади. Micro HDMI порти воситасида тасвирни катта экранга узатиш имкони ҳам бор. Экранининг устида 0,3 мегапикселлик камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Ноутбук танлашда эътиборга олиш керак бўлган 10 жиҳат

Мана, митти гибриднинг қандай ишлашини қуйида томоша қиламиз:

Мазкур гибрид гаджетни ишлаб чиққан компания унинг синовчи-тавсифчиларга унинг прототипларини жўнатмоқда. Унинг сотувга чиқиш санаси ҳозирча номаълум, нархи эса 300 доллар бўлади, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.