Pebble 2 ва Pebble 2 SE – янги сериядаги ақлли соатлар (Видео)

Pebble 2 ва Pebble 2 SE – янги сериядаги ақлли соатлар (Видео)

Pebble компанияси шу йилнинг май ойида Kickstarter платформасида эълон қилинган Pebble 2 ва Pebble 2 SE соатларига буюртмаларни қабул қилишни бошлади.

Юрак пульси сенсори Pebble 2 сериясидаги ақлли соатларнинг асосий янгилиги бўлди. Шунингдек, янги серияда Corning Gorilla Glass ойнаси ва микрофон кўзда тутилган. Pebble сайтида Pebble 2 cмарт-соати Pebble 2 + Heart Rate номи билан юритилмоқда. Бу билан ишлаб чиқарувчи ушбу моделнинг юрак пульсини ўлчайдиган хусусиятига урғу беришни мақсад қилган кўринади.

Pebble 2 SE (Standard Edition) модели Pebble 2 + Heart Rate гаджетидан бир қадар арзонроқ туради ва пульс сенсорининг йўқлиги билан шеригидан фарқ қилади.

Pebble 2 + Heart Rate – $129,9, Pebble 2 SE эса $99,99 нархида сотувга чиқарилган. Моделларга қарашли қўшимча параметрлар билан компания сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!