Пентагон билан шартнома тузиб, Билл Гейтс яна дунёнинг энг бой кишисига айланди!

  •   DiMaX
  •  1371
  •  16.11.2019 18:17

Пентагон билан шартнома тузиб, Билл Гейтс яна дунёнинг энг бой кишисига айланди!

Кейинги пайтларда Amazon асосчиси Жефф Безос сайёрамиздаги энг бадавлат одам бўлиб келаётган эди. Бугун – 2019 йилнинг 16 ноябрида Bloomberg Billionaires Index эълон қилган рўйхатда у иккинчи ўринга тушиб қолган.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

Миллиардерлар рўйхатида биринчи ўринга яна Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс чиқиб олган. Бунда яқинда Пентагон билан тузилган шартнома ҳам муҳим роль ўйнайди, дейишмоқда рейтинг тузувчилар.

АҚШ ҳарбийлари билан тузилган шартнома туфайли Microsoft компанияси 10 миллиард долларни қўлга киритган. Келишувга кўра, Пентагон энди Microsoft’нинг «булутли» серверларига ўтади. Шу боис компания акциялари 4 фоизга қимматлади, Гейтс сармояси эса 110 миллиард долларга етди.

Таъкидлаш ўринлики, Пентагон билан шартнома тузишга Amazon ҳам ҳаракат қилаётган эди. Шартномани Microsoft илиб кетгач, унинг акциялари деярли 2 фоизга арзонлашди, раҳбари Жефф Безос сармояси эса 108,7 миллиард долларгача камайди.

ЎҚИНГ: Илон Маск миллиардларини қандай топган?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!