Пентакамера ва «тунги нигоҳ»ли, «ўлдириб бўлмас» илк 5G-смартфон чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1060
  •  16.02.2021 17:12

Пентакамера ва «тунги нигоҳ»ли, «ўлдириб бўлмас» илк 5G-смартфон чиқди! (+видео)

Ulefone компанияси ўтган йили дунёдаги биринчи «ўлмас» 5G-смартфон – Armor 10 5G моделини намойиш қилган эди. Ишлаб чиқарувчи энди унинг давомчиси – Ulefone Armor 11 5G телефонини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Янги смартфон беш модулли камерага эга, унда асосий датчик сифатида 48 мегапикселлик Sony IMX582 қўлланган. Камера жамланмасига 20 мегапикселлик тунги съёмка сенсори ҳам киради. Олд камера аниқлиги эса 16 мегапикселни ташкил этади.

Ulefone Armor 11 5G якка кристалли MediaTek Dimensity 800 5G процессори базасида яратилган бўлиб, 8/256 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга. Қурилманинг экрани ўлчами 6,1 дюймга тенг, 5200 мА/соатлик аккумулятори эса 10 ваттлик усулда заряд ола билади. Намойиш пайтида смартйон Android 10 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишламоқда, лекин компания уни тез орада Android 11 талқинигача янгилашга ваъда беряпти.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Armor 11 5G смартфони контактсиз тўловлар учун NFC чипи билан жиҳозланган ва Google Pay тизимини қўллаб-қувватлайди. Унда тизимни қулфдан чиқариш учун дактилоскопик датчик ҳамда эгасини юзидан таниш тизими мавжуд.

Смартфон корпуси IP68/IP69K стандартларидаги ҳимоядан ташқари, АҚШнинг ҳарбий MIL-STD-810G стандарти талабларига ҳам жавоб беради. Ulefone Armor 11 5G нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти.

ЎҚИНГ: OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)