«Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

  •   DiMaX
  •  1060
  •  26.11.2018 11:13

«Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

Айни дамда асосий камерасидаги датчиклари сони бўйича  Samsung Galaxy A9 етакчи камерофон ҳисобланади. Шунингдек, Meizu Note 8 Plus фаблетининг бош камераси ҳам тўрт модулли бўлиши кутилмоқда. Анчадан бери кутилаётган Nokia 9 эса беш объективли камерага эга бўлади.

ЎҚИНГ: Беш модулли инқилобий камерали Nokia 9 ғилофининг суратлари чиқди!

Лекин LG компанияси буларнинг барчасини ортда қолдиришга бел боғлаган: у лойиҳалаштирилаётган смартфоннинг асосий камераси нақ 16 та тасвир датчигига эга!

Тўғри, бу қурилма ҳали қоғоздагина мавжуд, уям ҳали патент кўринишида, лекин бу концепт барибир қизиқарли. Бундан ташқари, камеранинг 16 модули битта қабариқ тагликка ўрнатилади. Бу эса тасвирни турли бурчаклардан қамраб олиш имконини беради.

Шунингдек, камера остига ўрнатилган кўзгу ҳам ғайриоддий кўринади. Унинг нимага мўлжалланганлиги ҳозирча маълум эмас. Эҳтимол, LG олд камерадан воз кечиб, селфи учун унинг ўрнига ҳам асосий камерани қўлламоқчи бўлаётгандир. Бунда кўзгу тасвирни тўғри созлашга ёрдам беради; смартфоннинг олд юзаси эса тўлиқ экран билан қопланиши мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: LG аллақачон буклама смартфондан ташқари ўралувчи OLED-телевизор ҳам тайёрлаган! (+«жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!