Pepsi янги смартфонини расман тақдим этди

Pepsi янги смартфонини расман тақдим этди

Ўтган ойда Пепси компанияси смартфон ишлаб чиқаришига ишора қилгани ҳақида сайтимиз хабар берган эди. Компания ўз логотипи остида янги смартфонини, ниҳоят, расман тақдим қилди.

Pepsi Phoneнинг қисқача тавсифи

Смартфон 5,5 дюймли дисплейга эга. Экран сиғими 1920х1080 пиксел. 64 битли, саккиз ядроли MediaTek MT6792 процессорининг такт частотаси 1,7 ГГц. Тезкор хотираси 2, доимий хотираси 16 Гб. Асосий камераси 13, олд камераси эса 5 мегапикселли. Аккумулятор сиғими 3000 мА·соат.

Металл корпуси ва ранги

Аппаратнинг корпуси металлдан ишланган бўлиб, ўлчами 152,2х76,2х7,7 мм, оғирлиги 158 гр. Смартфон ҳаворанг ҳамда олтин ва кумуш рангида ишлаб чиқарилади.

Бармоқ изини сканерлаш ва таниш Андроид

Келажакда оммалашиши айтилаётган бармоқ изини сканерлаш функцияси мавжуд. Смартфон Андроид операцион тизимида ишлайди.

Қанча туради?

Ҳозирда смартфон ишлаб чиқаришни молиялаш учун маблағ йиғиш кампанияси кетмоқда. Якуний нархи пул йиғилиб, тадбир тугагач маълум бўлади. Кузатишларга кўра, баҳоси 1299 юан (200 доллар) атрофида бўлиши тахмин қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!