«Перископ» камерали Galaxy Note 20+ янги суратлар ва видеода

  •   DiMaX
  •  1022
  •  25.05.2020 08:24

«Перископ» камерали Galaxy Note 20+ янги суратлар ва видеода

Samsung компанияси Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини ёзда тақдим этади, аммо уларнинг процессори, камералари ва аккумулятори каби хусусиятлари маълум. Компания ҳатто «яширин камера»ли Galaxy Note 20’ни энди «жонли» видеода кўрсатган ҳам!

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Машҳур инсайдер OnLeaks ўз манбаларига таяниб, Galaxy Note 20+ моделининг сифатли рендер суратларини ҳамда видеосини яратди.

Кўриб турганингиздек, унинг дизайни бир вақтнинг ўзида Galaxy Note 10 туркуми вакилларига ҳам, Galaxy S20 флагманларига ҳам ўхшаб кетади. Яъни, корпус шакли ва пропорциялари бултурги фаблетлар каби бўлса, камера модулларининг кўриниши бу йилги флагман смартфонларидан олинган.

Инсайдернинг таъкидлашича, Note 20+ ўлчамлари 165х77,2х7,6 миллиметрга тенг, яъни у Galaxy Note 10+ моделидан каттароқ, аммо Galaxy S20 Ultra суперфлагманидан ихчамроқ!

ЎҚИНГ: Galaxy Note20 Ultra'дан умидингизни узаверинг!

Мана, OnLeaks тайёрлаган Galaxy Note 20+ видеони кўрамиз:

Galaxy Note 20+ экрани диагоналига 6,9 дюймлик бўлиб, стилус энди корпуснинг пастки чап бурчагига кўчирилган. Бош камера датчикларидан бири «перископ» тузилишига эга; афтидан, стандарт Galaxy Note 20 моделида у бўлмайди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!