Photoshop ҳам керак эмас: Remove.bg – орқа фонни бир неча сонияда тозаловчи бепул сервис!

  •   DiMaX
  •  880
  •  24.12.2018 11:59

Photoshop ҳам керак эмас: Remove.bg – орқа фонни бир неча сонияда тозаловчи бепул сервис!

Product Hunt асосчиси Райан Гувер ўзининг Twitter-аккаунтида Remove.bg сервисига эътибор қаратган. Мазкур сайт айрим ўринларда Adobe Photoshop ўрнини боса олади.

ЎҚИНГ: PSD-файлларни Photoshop’сиз ҳам очадиган 5 дастур

Remove.bg онлайн сервисининг асосий вазифаси – фотосуратларда орқа фонни олиб ташлашдир. Қулайлиги шундаки, бунда сиз расмда бирор ҳудудни белгилаб ўтиришингиз шарт эмас – сервиснинг ўзи барчасини автоматик тарзда бажаради.

Remove.bg сайтида орқа фонни белгилаб, олиб ташлаш учун «сунъий онг» технологияларидан фойдаланилади. Қўшимча алгоритмлар эса майда деталларнинг аниқлигини яхшилаб беради.

ЎҚИНГ: Худди «Симона» фильмидагидек: «сунъий онг» бир неча кишининг суратидан «янги одам ясаш»ни ўрганди! (видео)

Сервисдан фойдаланиш учун унинг сайтига мана бу ҳавола орқали ўтиб, керакли расмни юклаш ёки интернетдаги суратнинг URL-манзилини киритиш кифоя. Бир неча сониядан сўнг таҳрирланган тасвирни *.png форматида қабул оласиз.

Тўғри, Remove.bg тизими ҳозирча фақат портретларнигина таҳрирлай олади – унинг «сунъий идрок»и одамнинг силуэтини автоматик аниқлашга қодир. Лекин келажакда бу технологияни ривожлантиришни ваъда қилишяпти.

ЎҚИНГ: Android’да суратни қайта ишловчи энг зўр иловалар

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!