PIDA ассоциацияси: 2020 йилга бориб 68% телевизорларга OLED экран ўрнатилади

PIDA ассоциацияси: 2020 йилга бориб 68% телевизорларга OLED экран ўрнатилади

Халқаро PIDA (Photonics Industry & Technology Development Association) ассоциацияси OLED экранларнинг оммалашишига доир навбатдаги прогнозни нашр қилди, деб ёзмоқда IXBT сайти.

Ассоциациянинг баҳолашича, 2020 йилга бориб, жаҳон бозоридаги 68% телевизорлар OLED экран билан жиҳозланади. Ўтган йилда ишлаб чиқарувчилар жами қиймати 11,7 млрд долларга тенг бўлган 260 млн дона OLED панелларни сотувга чиқарганлар. Ушбу кўрсаткич жорий йилда 370 млн донага, 2020 йилга бориб эса 1,25 млрд донага етиши айтилмоқда.

Шунингдек, PIDA ассоциацияси Apple ва Samsung компанияларининг Micro LED, QLED (Quantum dot LED) ҳамда эгилувчан OLED-панеллар яратаётганини алоҳида қайд қилиб ўтган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!